82 та товар позицияси импорт божхона божидан озод қилинди

preview

2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.

 

 

Жумладан имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилади:

  • кастор ёғи ва унинг фракциялари;
  • натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;
  • карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;
  • ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;
  • керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;
  • тўқимачилик бўёғи;
  • сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;
  • мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;
  • сунъий мум;
  • тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;
  • ферментлар, ферментли препаратлар;
  • тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;
  • сунъий мўйна;
  • елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материалла;
  • фильтр қоғоз ва картон;
  • аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;
  • зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
  • комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;
  • кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар; 
  • асбест.

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Norma.uz материаллари асосида