Қайси ҳисобварақ-фактуралар 1 декабрдан муаммоли саналади

preview

2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида  ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди . Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин. 

Янгиликка қандай тайёргарлик кўриш ва қандай қилиб МХИК билан хатосиз ишлашга ўрганишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди:

 

- ДСҚ, шубҳасиз, бу тизим қандай ишлашини ҳали тушунтиради. Бироқ 595-сон ВМҚдаги тушунчадан улгуржи ва чакана савдо ташкилотларида маҳсулотнинг мавжудлиги уни харид қилиш учун ҳисобварақ-фактура бўйича, ишлаб чиқарувчиларда эса -  e-aktiv тизими маълумотлари асосида аниқланишини тушуниш мумкин.

Ҳозирги вақтда ДСҚ ва Молия вазирлиги Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш ташаббуси билан чиқишганини таъкидлаб ўтаман. Агар улар қабул қилинса, 2022 йилдан бошлаб МХИКдаги хатолар учун жарима солишади.

Солиқ тўловчилар ҳар доим ҳам МХИКга нисбатан жиддий муносабатда бўлишмайди:

  • МХИКни танлаш ва олиш учун вақт бўлмаган, “тахминийси”ни танлашган;
  • товарларнинг аниқ номлари ўрнига товар гуруҳи номини кўрсатишган ва унга ягона МХИКни танлашган;
  • ишлаб чиқарувчи фойдаланадиган товарларга мос келмайдиган товарлар учун МХИК олишган ва ҳ.к.

Солиқ қўмитаси барча аппаратлар товарларни МХИК коди билан уриши учун онлайн-НКТни созлашга катта эътибор қаратади. Солиқ тўловчилардан, асосан - якка тартибдаги тадбиркорлар ва ходимлар штати катта бўлмаган фирмалардан: “битта МХИКни қўйиб, у билан барча товарларни ураман” дейишганини эшитишга тўғри келган.

Бу - улар тузатилмаган тақдирда, афтидан, 1 декабрдан кейин ташкилотни катта муаммоларга олиб келадиган вазиятлардан бири ҳисобланади.

Ҳали бир ой бор экан, ушбу мураккаб, диққат талаб қиладиган ишда тартиб ўрнатишни тавсия қиламан.

Улгуржи ва чакана  савдо ташкилотлари учун ҳаммадан кўра осон бўлади. Улар ўзларининг ҳисобварақ-фактуралари ва онлайн-НКТ чекларида етказиб берувчидан (ишлаб чиқарувчидан, импортёрдан) товар билан келган МХИКни кўрсатишлари керак.

Товарнинг ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчига қадар бутун йўли давомида МХИК ўзгармайди.

Ишлаб чиқарувчилар учун бу вазият қийинроқ кечади: улар товарга қайси кодни қўллашни аниқлаштириб олишлари лозим: tasnif.soliq.uz да мавжуд бўлганиними?  Ёки - анча аниқ ва товар моҳиятини аниқ белгилайдиган кодни олган маъқулми?

ДСҚ tasnif.soliq.uz дан сизнинг товарингизга энг кўп жавоб берадиган МХИКдан фойдаланишни тавсия қилади. Бироқ, ҳозирча барча товарлар учун бир хиллик мавжуд эмаслиги боис (бир хил МХИКлар брендни ҳисобга олган ҳолда яратилган, бошқалари - охирида 6 та ноль бўлган товарлар гуруҳи учун умумий, учинчилари бўйича - уларни қандай аниқлаш умуман тушунарсиз, масалан, умумий овқатланиш маҳсулотлари бўйича), яна бир бор ДСҚга мурожаат қилиб, сизнинг товарларингиз учун қайси МХИКни қўллашни аниқлаштириб олишни тавсия қиламан.

Буни 1198 телефон рақами орқали, tasnif.soliq.uz сайтида чат ёрдамида ёки “Тадбиркор ва Солиқчи” Телеграмм-каналида амалга ошириш мумкин.

Жавобни қайд этиш ва муҳокамалар бўлган тақдирда сизнинг танловингизни асослаш учун чат ва телеграмм орқали аниқлаштирган маъқул. Бунда саволни аниқ беринг. Масалан, “Металл швеллерларга қайси МХИК қўлланилади”. Жавобни сақлаб қўйинг. Скриншот қилса ҳам бўлади.

ЭҲФни расмийлаштирган ҳолда товарларга автоматик тарзда МХИК қўядиган янги функционалдан фойдаланинг. Бунда у “Менинг товарларим” хизматида сиз сақлаган МХИК кодлари билан ишлашини инобатга олинг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text175346_qaysi_hisobvaraq-fakturalar_1_dekabrdan_havf_ostiga_tushadi