Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС тўловчиларни 23 декабрдан нима кутяпти
2021 йил 23 декабрда ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом кучга киради. Шу пайтдан эътиборан ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тақдирини солиқ хавфи даражасини баҳолаш ҳал қилади. Асосий жиҳатларни эслатиб ўтамиз:
1. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив хизмати барча ўрнатилган мезонлар бўйича баҳолашни ва унинг сабабларини кўриш имконини беради. Баҳо кўнгилдагидек бўлмаган тақдирда очиладиган тавсияда қайси йўналишда ҳаракат қилиш юзасидан ёрдам мавжуд.
2. ДСҚнинг солиқ тўловчига нисбатан ҳаракатлари хавфнинг даражасига боғлиқ :
Солиқ органларининг ҳаракатлари |
Хавф даражаси |
||
Паст (яшил) |
Ўрта (сариқ) |
Юқори (қизил) |
|
Гувоҳнома бериш (уни олишга талабгорларга) |
Берилади |
Берилади |
Рад этиш |
Илгари берилган гувоҳномаларнинг амал қилиши |
Амал қилади |
Амал қилади |
Тўхтатиш |
Солиқ назорати |
Сизни текширишмайди, сиз - “яхшисиз” |
Сизга хавфнинг ўрта даражаси берилгандан кейин сизни 12 ой давомида кучайтирилган тарзда ўрганишади (ходимларни сўровдан ўтказиш, хронометраж, ҳужжатларни ўрганиш) |
Сизда амалдаги гувоҳнома мавжуд эмаслиги боис, сизни ҚҚС борасида текшириш ҳеч қандай маънога эга эмас. Бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича текширишлари мумкин |
3. Корхонани нафақат ўзининг муаммолари, балки унинг раҳбари (таъсисчиси)нинг муаммолари ҳам юқори хавфга олиб келиши мумкин:
- у раҳбар ёки таъсисчи сифатида алоқадор бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектларда сўндирилмаган солиқ қарзи ёки топширилмаган ҳисобот;
- банкротлик;
- солиқ хавфининг юқори даражаси ва ҳ.к. Тафсилотларни мезоннинг таърифида ва унга тавсиядаги ёрдамда аниқлаштириш мумкин.
4. Агар сизга гувоҳнома беришни рад этишган ёки унинг амал қилишини тўхтатишган бўлса, фақат юқори хавф сабабларини бартараф этгандан кейин гувоҳномани олиш ёки уни тиклаш мумкин.
5. ДСҚ ахборотни қабул қилишга доир носозликлар натижасида солиқ хавфини баҳолаш бузиб кўрсатилган тақдирда таъсир чораларини қўлламасликка ваъда бермоқда.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади