Гувоҳнома тўхтатилганлиги боис қопланмаган ҚҚС қайси харажатларга киритилади

preview

Гувоҳнома тўхтатилганда бюджетга тўланган ҚҚС қайси харажатларга киритилади

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

– “Гувоҳнома тўхтатилган даврда корхонада ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи йўқолади . Шунингдек, ушбу даврда  ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун бухгалтерда гувоҳнома тиклангандан кейин ҳам у тўхтатилган давр учун Ҳисоб-китобни қайта топшириш имконияти бўлмайди.

Гувоҳнома тўхтатилган давр учун барча ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловага келиб тушмайди. Бу харидорга ҚҚС қоплаб берилмаслигини яна бир бор тасдиқлайди.

Асосли савол туғилади: фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда бухгалтер қандай йўл тутиши керак? Тўланган ҚҚС қайси харажатларга киритилади - чегириладиганми ёки чегирилмайдиган?

Солиққа оид қонунчиликда ушбу саволга жавоб - йўқ. СКнинг 314-моддасида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб туриш имконияти умуман кўриб чиқилмайди. Ушбу камчиликни тўлдириш керак, деб ўйлайман. Акс ҳолда ушбу масала бўйича фикрлар доим фарқланади.

Мен,  солиқ маслаҳатчиси сифатида, агар ушбу сумма ҳужжат билан тасдиқланса ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, уни чегириладиган харажатларга киритиш зарур, деб ҳисоблайман.

Солиқчиларда, эҳтимол, ушбу масала юзасидан ўзгача фикр бўлиши мумкин. Улар СК томонидан юклатиладиган   эҳтиёткорликни намоён қилишлари  ва  контрагентнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўғрисидаги маълумотларидан ҳисобварақ-фактурани шакллантириш мумкинлигига асосланиб, бу чегирилмайдиган харажат, деб ҳисоблашлари мумкин.

Бу масалада якуний фикрни қонун чиқарувчилар имкон қадар тезроқ айтишлари керак.

СКга ўзгартиришлар киритиш масаласи - бу бир кунлик вазифа эмас. Амалиётда эса бундай муаммолар тадбиркорларда бугун юзага келиши мумкин. Шу боис СКга тўлдиришлар қабул қилингунга қадар бир хил амалиётни қўллаш мақсадида, Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг  мазкур масала юзасидан тушунтиришлари ва тавсиялари зарур”.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text177179_guvohnoma_tuhtatilganligi_bois_qoplanmagan_qqs_qaysi_harajatlarga_kiritiladi