Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Байрамлар туфайли ҚҚС тўловчиси гувоҳномасидан маҳрум бўлмаслик чоралари
Янги йилда ўзбекистонликлар беш кун дам олишади. 2022 йилнинг биринчи иш кунида сизда ҚҚС тўловчисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тўхтатиб турилганлигини аниқлаш кўнгилсиз ҳолат бўлади. Гувоҳномани тўхтатиб турмасликлари учун нима қилиш керак?
Саволга “Норма” эксперти, бош бухгалтер Виктория БЕЗГИНА жавоб берди:
– “Агар сиз юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлсангиз, 2022 йилдан бошлаб E-ijara сервисида ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сиз учун мажбурий бўлади .
E-ijara да шартномаларни рўйхатдан ўтказмаслик:
- солиқ хавфининг юқори даражаси мезонларидан бири деб эътироф этилишига олиб келади ;
- ҚҚС тўловчисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туришга сабаб бўлади ;
- ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани рад этишга сабаб бўлади .
Бу ҳақда биз бу ерда батафсил ёзганмиз.
1 йилдан ортиқ муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси кадастр хизматида рўйхатдан ўтказилиши лозим . Шу боис амалиётда бундай шартномалар бир йилга тузилади ва заруратга кўра янгиланади.
Солиқ хавфининг юқори даражаси ҳудудига тушмаслик ва ҚҚС тўловчисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани йўқотмаслик учун сўнгги иш кунларида кейинги йил учун ижара шартномалари тузиш юзасидан қайғуринг.
Ижарага олувчи ижарага берувчига мурожаат қилиб, келаси йил учун ижара шартларини келишиб олиши, қоғоз шаклида ижара шартномаси тузиши ва уни E-ijara да рўйхатдан ўтказиши мақсадга мувофиқдир. Тизим ҳам келгуси даврлар, ҳам олдинги даврлар учун маълумотлар киритиш имконини беради.
Давлат - ижарага берувчи бўлса
Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан паст бўлиши мумкин эмас. 2021 йил учун Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳокимнинг 11.02.2021 йилдаги 146-сон Қарори билан белгиланган. Олдинги йиллар тажрибасидан келиб чиқсак, январнинг дастлабки саналарида 2022 йил учун ставкаларнинг янгиланишини кутмаса ҳам бўлади. Улар тахминан фақат 2022 йил 10 январга яқин чиқиши мумкин.
Бу ҳолда давлат мулкини ижарага бериш шартномасини 2021 йил учун белгиланган ставкалар бўйича тузиш, сўнгра, ҳокимнинг Қарори чиққандан кейин, ижара тўлови суммасига тузатиш киритиш мумкин. Бунинг учун ижара тўлови суммасини ўзгартиришга қўшимча келишув тузиш ва уни ҳам E-ijara да рўйхатдан ўтказиш талаб қилинади.
“Yangi texnologiyalar” ИАМ ходимларининг ваъда қилишларича, 2022 йил 1 январдан бошлаб Е-ijara да рўйхатдан ўтказилган шартномаларга ўзгартиришлар киритиш ва уларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш имконини берадиган функционал ишга туширилади. Бу ҳақда биз бу ерда батафсил ёзганмиз.
Қуйидагилар сизда қизиқиш уйғотиши мумкин: