Солиқ ҳисоботи шаклларини МҲХС маълумотлари асосида тўлдириш

preview

ДСҚ МҲХС бўйича тузилган молиявий ҳисоботга мослаштирилган солиқ ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқди. Уларни тайёрлаш ва тақдим этиш билан боғлиқ умумий масалаларни МҲХС бўйича экспертлар ва ElectEx компанияси ҳамкорлари Татьяна НАЗАРОВА и Андрей БАЙРАШЕВ тушунтиришди:

 

МҲХС бўйича шакллар қайси ҳисобот шаклларидан иборат

МҲХС бўйича шакллар 6 та алоҳида ҳисобот шаклларидан иборат:

1. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг алоҳида молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар (кейинги ўринларда шартли - 1-сонли шакл);

2. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг алоҳида жами даромади тўғрисида маълумотлар (шартли - 2-сонли шакл);

3. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган молиявий ҳолати тўғрисида  маълумотлар (шартли - 1-к-сонли шакл);

4. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган жами даромади  тўғрисида маълумотлар (шартли - 2-к-сонли шакл);

5. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган суғурта ташкилотларининг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар (кейинги ўринларда шартли - 1-сонли шакл-суғурта);

6. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган суғурта ташкилотларининг фойдаси ва зарари тўғрисида маълумотлар (кейинги ўринларда шартли - 2-сонли шакл-суғурта).

 

Қайси корхона ва ташкилотлар мазкур МҲХС бўйича йиллик шаклларни тақдим этади

ПҚ-4611-сон қарорнинг 1-2-бандларига мувофиқ қуйидагилар ушбу шаклларни тақдим этишлари керак:

  • акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар (тижорат банкларидан ташқари);
  • молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари.

Тижорат банклари бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботни махсус шакллар бўйича тақдим этади (ДСҚ, МВ ва МБ бошқарувининг 29.08.2019 йилдаги 3178-сон қарори билан тасдиқланган, 1 ва 2-иловалар).

Эътибор беринг
Солиқ ҳисоботлари таркибидаги мазкур МҲХС бўйича шакллар МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг ўрнини босмайди ёки уни такрорламайди. Улар солиқ назорати мақсади учун МҲХС бўйича молиявий ҳисоботдан зарур маълумотларни олиш учун мўлжалланган. Мазкур шаклларни тақдим этиш корхонани қонунчилик талабларига асосан МҲХС бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод қилмайди.

 

МҲХС бўйича шакллар қайси муддатларда тақдим этилади

 Шаклларга 1-изоҳда кўрсатилишича, МҲХСга ўтган солиқ тўловчилар уларни бир йилда 1 марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этади.

Бошқача айтганда, мазкур МҲХС бўйича шакллар йиллик солиқ ҳисоботи шакллари ҳисобланади. МҲХСга ўтган корхоналар 2022 йил 1 мартга қадар уларни 2021 йил якунлари бўйича тақдим этишлари керак.

 

МҲХС бўйича шакллар қандай маълумотлар асосида тўлдирилади

Шакллар учун кўрсаткичлар МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби ва МҲХС бўйича молиявий ҳисобот маълумотлари асосида тўлдирилган бўлиши керак. Бу ПҚ-4611-сон қарорнинг 1-бандида тўғридан-тўғри кўрсатилган. Шунингдек, ПҚ-4611-сон қарорнинг 2-бандига асосан “молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари БҲМС бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади”.

ПҚ-4611-сон қарор чиққандан эътиборан 2020 йилнинг февраль ойи якунига қадар ElectEx компанияси экспертлари МҲХСга ўтиш билан боғлиқ концептуал масалалар ва унинг оқибатларини батафсил кўриб чиқишган. Шу жумладан - бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун. Мана айрим материаллар:

 

МҲХС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг асосий тавсифлари

Солиқ ҳисоботи шакллари

МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг алоҳида молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар (1-сонли шакл) 

МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган молиявий ҳолати тўғрисида тўғрисида маълумотлар (1-к-сонли   шакл)

МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг алоҳида жами даромади тўғрисида маълумотлар (2-сонли шакл)

МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган жами даромади тўғрисида тўғрисида маълумотлар (2-к-сонли шакл)

«Стандартлаштирилган» шакл

МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги алоҳида (консолидациялашмаган) ҳисобот

МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги консолидациялашган ҳисобот

МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида (фойда ёки зарар ва бошқа жами даромад тўғрисида) алоҳида (консолидациялашмаган) ҳисобот

МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида (фойда ёки зарар ва бошқа жами даромад тўғрисида) консолидациялашган ҳисобот

Эътибор беринг!

МҲХС (IAS) 1  57-банди “Молиявий ҳисобот тақдим этиш” ташкилот моддаларни тақдим этадиган навбат ёки форматни белгиламайди. Бошқача айтганда, МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг “стандарт” шакллари мавжуд эмас. МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг аниқ қўлланиладиган шакллари турли корхоналарда турли омиллар, шу жумладан (нафақат) - тармоққа оид омилларга боғлиқ ҳолда фарқланиши мумкин.

Шаклни тайёрлаш учун МҲХС бўйича қандай маълумотлар зарур

  • МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари;
  • МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисида алоҳида ҳисобот;
  • зарурат бўлганда МҲХС бўйича алоҳида молиявий ҳисоботга изоҳдан маълумотлар
  • МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари, шу жумладан шуъба корхоналарининг;
  • МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисида консолидациялашган ҳисобот;
  • зарурат бўлганда МҲХС бўйича консолидациялашган молиявий ҳисоботга изоҳдан маълумотлар
  • МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари;
  • МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида алоҳида ҳисобот;
  • зарурат бўлганда МҲХС бўйича алоҳида молиявий ҳисоботга изоҳдан маълумотлар
  •  МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари, шу жумладан шуъба корхоналарининг;
  • МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида консолидациялашган ҳисобот;
  • зарурат бўлганда МҲХС бўйича консолидациялашган молиявий ҳисоботга изоҳдан маълумотлар

МҲХСга ўтишда уларнинг ҳисоби аҳамиятли ўзгарадиган ва алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган шакл моддалари

Хусусан:

  • АВ - МҲХСга ўтишда баҳолаш, импорт қилинадиган объектлар, фойдали хизмат муддати, амортизация усуллари, тугатиш қиймати, капитал таъмирлаш, АВ компонентларини ажратиш (шу жумладан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни), эҳтимолий қадрсизланиш (IFRS 1, IAS 21, IAS 16, IAS 36);
  • НМА - тан олиш, импорт қилинадиган объектлар, фойдали хизмат муддати, эҳтимолий қадрсизланиш (IAS 38, IAS 21, IAS 36);
  • Инвестиция кўчмас мулки - тан олиш, ҳисоб модели (IAS) 40);
  • Биологик активлар - ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаш ва ҳисобга олиш (IAS 41);
  • Бошқа корхоналарнинг улушли инструментларига инвестициялар - ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаш ва ҳисобга олиш (IFRS 9); Узоқ муддатли молиявий активлар - самарали фоиз ставкаси усули бўйича баҳолаш ва ҳисобга олиш, қадрсизланиш (IFRS 9);
  • Кечиктирилган солиқ активлари ва кечиктирилган солиқ мажбуриятлари - тан олиш ва баҳолаш (IAS 12);
  • ТМЗ - таннарх ва сотишнинг соф эҳтимолий нархидан энг ками бўйича баҳолаш (қадрсизланиш), импорт қилинадиган захира (IAS 2, IAS 21);
  • Савдо дебиторлари ва бўнаклари - қадрсизланиш, хорижий валютада бўнаклар (IFRS 9, IAS 21);
  • Қисқа муддатли инвестициялар - баҳолаш (IFRS 9);
  • Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар, узоқ муддатли ва бошқа молиявий мажбуриятлар - эффектив фоиз ставкаси усули бўйича баҳолаш ва ҳисобга олиш (IFRS 9);
  • Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар - молиялаштириш компоненти (IFRS 15);
  • Олинган бўнаклар ва кечиктирилган даромадлар - бажариладиган мажбуриятларни баҳолаш, экспорт контрактлари (IFRS 15, IAS 21);
  • Резервлар (мажбуриятларда) - тан олиш ва баҳолаш (IAS 37);
  • Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарздорлик - йўқ бўлганда (таътил) жамғариладиган ҳақ тўланадиган вақт ҳисоби (IAS 19)

Хусусан:

  • Узоқ муддатли молиявий активлар, қисқа муддатли инвестициялар, узоқ муддатли кредит ва қарзлар, узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар, бошқа молиявий мажбуриятлар - гуруҳ ичидаги қарздорлик қолдиқлари истисноси;
  • Кечиктирилган солиқ активлари ва кечиктирилган солиқ мажбуриятлари - тан олиш ва баҳолаш (МҲХС (IAS) 12);
  • ТМЗ - гуруҳ ичидаги реализация қилинмаган фойда;
  • Савдо дебиторлари ва бўнаклари, савдо ва бошқа қарздорлик - гуруҳ ичидаги қарздорлик қолдиқлари истисноси

Хусусан:

  • Соф тушум - бажариладиган мажбуриятларни баҳолаш, тан олиш даврлари, экспорт контрактлари (МҲХС (IFRS) 15, МҲХС (IAS) 21);
  • Реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)нинг таннархи - таснифи, нормал ишлаб чиқариш қуввати, қадрсизланиш, шартнома тузиш харажатлари, ҳуқуқлардан фойдаланиш шаклида активлар амортизацияси (МҲХС (IAS) 2, МҲХС (IFRS) 15, МҲХС (IFRS) 16);
  • Бошқа харажатлар - таснифи (МҲХС (IAS) 2);
  • Қадрсизланишдан кўрилган зарарлар/ зарарларни тиклаш - (МҲХС (IFRS) 9, МҲХС (IAS) 36);
  • Курс фарқидан олинган фойда ва кўрилган зарар - бўнаклар бўйича курс фарқи истисноси (МҲХС (IAS) 21);
  • Фоизлар тарзидаги харажатлар - эффектив фоиз ставкаси, ижара бўйича фоиз харажатлари (МҲХС (IFRS) 9, МҲХС (IFRS) 16);
  • Фойда солиғи - кечиктирилган солиқ бўйича харажатлар (даромадлар) (МҲХС (IAS) 12);
  • Бошқа жами даромадлар - молиявий инструментларнинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаш, тақдим этиш валютасида қайта ҳисоблаш бўйича курс фарқи (МҲХС (IFRS) 9, МҲХС (IAS) 21)

Хусусан:

  • Соф тушум – гуруҳ ичидаги даромадлар истисноси;
  • Реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)нинг таннархи - гуруҳ ичидаги харажатлар, реализация қилинмаган фойда истисноси;
  • Дивидендлар тарзидаги даромадлар - гуруҳ ичидаги дивидендлар истисноси;
  • Фоизлар тарзидаги даромадлар - гуруҳ ичидаги қарзлар бўйича даромадлар истисноси;
  • Фоизлар тарзидаги харажатлар - гуруҳ ичидаги қарзлар бўйича харажатлар истисноси;
  • Фойда солиғи - реализация қилинмаган фойда бўйича кечиктирилган солиқ бўйича харажатлар (даромадлар)

Шаклда назарда тутилган ҳисобот саналари

  • 2019 йил 31 декабрь;
  • 2020 йил 31 декабрь;
  • 2021 йил 31 декабрь.

ПҚ-4611-сон қарор асосида биринчи марта МҲХСни қўллайдиган кўп корхоналар учун МҲХС (IFRS) 1 “Молия ҳисобининг халқаро стандартлари”га асосан  2019 йил 31 декабрь МҲХСга ўтиш санаси бўлади (2020 йил 1 январь куни бошига мавжуд счётлар қолдиқлари)

  • 2019 йил 31 декабрь;
  • 2020 йил 31 декабрь;
  • 2021 йил 31 декабрь

 

Иккита ҳисобот даври (йили). 2021 йилги ҳисобот учун бу қуйидагилар бўлади:

  • 2020 йил;
  • 2021 йил

Иккита ҳисобот даври (йили). 2021 йилги ҳисобот учун бу қуйидагилар бўлади:

  • 2020 йил;
  • 2021 йил
Эътибор беринг

“МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг алоҳида жами даромади тўғрисида маълумотлар” шакли (2-сонли шакл) маълумотлари солиқ хавфини таҳлил қилиш мақсади учун фойдаланилиши мумкин. Хусусан, фойда солиғи бўйича Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан.

Мисол учун, 2-сонли шакл маълумотлари фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи маълумотлари билан солиштирилиши мумкин . Корхоналар МҲХС ва СК талаблари ўртасида даромадлар ва харажатларда юзага келадиган фарқларни тушунишлари ва зарурат бўлганда, солиқ органларининг сўровларига асослантирилган тушунтиришлар тақдим этишга тайёр бўлиш керак.

 

1 ва 2-сонли шакл- суғурта ҳисоботларини тайёрлаш учун МҲХС бўйича қандай маълумотлар зарур

“МҲХСга ўтган суғурта ташкилотларининг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар” (шартли - 1-сонли шакл-суғурта) ва  “МҲХСга ўтган суғурта ташкилотларининг фойдаси ва зарари тўғрисида маълумотлар” (шартли - 2-сонли шакл-суғурта) - бу суғурта компанияларига қўлланиладиган МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги алоҳида ҳисобот ва МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида алоҳида ҳисоботнинг “стандартлаштирилган” шакллари.

  Суғурта компанияси ушбу шаклларни қуйидагилар асосида тўлдириши керак:

  • МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари;
  • МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисида алоҳида ҳисобот;
  • МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида алоҳида ҳисобот;
  • зарурат бўлганда - МҲХС бўйича алоҳида молиявий ҳисоботга изоҳ асосида.

Бунда амалдаги МҲХС (IFRS) 4 “Суғурта шартномалари”га эътибор қаратинг, унинг талаблари суғурта компаниялари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг илгари қўлланилган амалиётидан жиддий фарқланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб янги   МҲХС (IFRS) 17 “Суғурта шартномалари” кучга киради, у суғурта контрактларини баҳолаш ва ҳисобга олиш принципларини жиддий тарзда ўзгартиради.

Солиқ ҳисоботи таркибида МҲХС бўйича шаклларни тақдим этиш мақсади қандай

Молиявий ҳисобот маълумотлари солиқ органларига солиқ назорати учун зарур.

Унинг асосий шакллари - камерал солиқ текшируви (СК 138-м.) ва солиқ аудити солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида ўтказилади.

Камерал солиқ текшируви бошқалар қаторида, солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигида, шунингдек солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланганда ўтказилади .

Солиқ аудити шу жумладан солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда ўтказилади .

Солиқ хавфи солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботлардан олинган маълумотлар, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирилган маълумотлар асосида таҳлил қилинади .

МҲХС бўйича молиявий ҳисобот стандартлаштирилган универсал шаклларда тақдим этилиши мумкин эмаслиги боис, зарур маълумотларни тартибга солинган тарзда олишни ташкиллаштириш зарур бўлган. Бу мақсадларда уларни солиқ ҳисоботи таркибида тақдим этиш учун МҲХС бўйича шакллар ишлаб чиқилган.

 

ElectEx компанияси ҳақида:

ElectEx консалтинг компанияси 5 йилдан ортиқ муддат давомида бухгалтерия ҳисоби тизимини МҲХС талабларига мувофиқ йўлга қўйиш, МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни, шу жумладан - консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлашни кузатиб бориш билан шуғулланади. Шунингдек, МҲХСни, шу жумладан солиқ ҳисоби учун қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар беради. ElectEx компанияси дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар, профессионал баҳоловчилар ва аудиторлар билан ҳамкорликда ишлайди. Компания экспертлари йирик солиқ тўловчиларда бухгалтерия ва солиқ ҳисобини МҲХСга ўтказиш ва автоматлаштириш бўйича бир нечта  лойиҳаларни олиб боришади.

 

 

МҲХС МҲХС МҲХС /uz/publish/doc/text178251_soliq_hisoboti_shakllarini_mhhs_malumotlari_asosida_tuldirish