Норезидентга тўланган жаримага солиқ солинадими

preview

Корхона импорт контракти шартларига кўра Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган хорижий ҳамкор – норезидентга жарима тўлади. ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра норезидентнинг даромадидан ҚҚС ва фойда солиғи тўланиши борасида тушунтириш берди:

 

– Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиш объектидир . Жарима – товар ва хизмат эмас, шу сабабли у тўланганда ҚҚС солинмайди.

Норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган фойда солиғи норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади . Бундай даромадлар жумласига, хусусан, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарималар, пенялар ва бошқа тўловлар киради .

Тўлов манбаи бўлган корхона норезидентнинг даромадидан 20% ставкада фойда солиғини ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керак .

Шунингдек Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкор резиденти бўлган мамлакат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномасида бундай даромадларга Ўзбекистонда солиқ солинмаслиги ёки пасайтирилган ставкада солиқ солиниши назарда тутилган бўлса, унинг қоидаларини қўллашга ҳақлисиз .

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text179524_norezidentga_tulangan_jarimaga_soliq_solinadimi