Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Пул маблағларининг ортиқчаси ва камомади қандай ҳисобга олинади
“Корхона чакана савдо билан шуғулланади, нақд пулни инкассация хизмати орқали банкка топширади. Бироқ суммаларни ҳисобвараққа ўтказишда баъзан камомад ва ортиқчалик аниқланади. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади?”.
Саволга “Норма” эксперти Виктория БЕЗГИНА жавоб берди:
– Нақд пуллар билан ишлаш тартибини тартибга солган 2687-сон Касса операцияларини амалга ошириш қоидалари 2019 йилда ўз кучини йўқотган. Шу боис нақд пул билан ишлайдиган корхоналарга ички локал ҳужжат - Нақд пул маблағлари билан операциялар бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни тавсия қиламиз. Барча кассир-сотувчилар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузинг.
Баъзан шундай бўладики, гарчи инкассация босқичида кассир лозим бўлганидек барчасини топширган ва бу борада бунинг ҳужжатли (юкхати, чиқим касса ордери ва инкассатор квитанцияси, ҳисобга олиш журналида қайд ва ҳ.к.) тасдиғи бўлсада, ҳисобвараққа нотўғри сумма келиб тушади.
Шартли мисолда кассадаги камомад ёки ортиқчалик билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқамиз.
Камомад
Товарларни реализация қилишдан 70 000 сўм миқдорида тушум олинди. 70 000 сўм миқдорида тушум инкассация қилинди. Ҳисобвараққа 65 000 сўм келиб тушди. Инкассациядаги камомад - 5 000 сўм.
Бу ерда иккита вазият бўлиши мумкин:
- кўпинча бу ҳақиқатан кассирнинг хатоси бўлади - инкассация хизматига нақд пул маблағларини топширганда ҳисобда янглишган;
- жуда кам ҳолларда - пул маблағларини инкассация хизматидан қабул қилиш ва уларни корхона ҳисобварағига ўтказишда банк ходимининг хатоси. Агар бундай вазият рўй берса, корхона хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиб, келгусида шунга ўхшаш ҳолларни олдини олиш учун вазиятни охиригача аниқлаштириб олиши керак. Бунда Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага амал қилинг.
21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га мувофиқ сизда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Ҳужжат-асос |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма |
|
Дебет |
Кредит |
|||
Товарларни (тайёр маҳсулотларни, ишларни ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум кассага кирим қилинди |
НКМ ҳисоботи асосида ёзилган кирим касса ордери |
70 000 |
||
Кассадаги тушум инкассаторга топширилди |
Инкассация квитанцияси асосида ёзилган чиқим касса ордери |
70 000 |
||
Инкассация қилинган тушум суммаси ҳисобвараққа ўтказилди |
Банк кўчирмаси |
65 000 |
||
Инкассация бўйича камомад суммаси камомадларни ҳисобга олувчи счётга ҳисобдан чиқарилди |
Банк далолатномаси |
5 000 |
||
агар кассирнинг айби аниқланган ва исботланган бўлса: |
||||
Аниқланган камомад учун айбдор бўлган шахс аниқланди |
Кассирнинг тушунтириш хатини олгандан сўнг, раҳбарнинг буйруғи (фармойиши) |
5 000 |
||
Айбдор ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш суммасидан моддий зарарни қоплаш |
Раҳбарнинг буйруғи (фармойиши) асосида иш ҳақи қайдномаси |
5 000 |
||
агар кассир айбдор бўлмаса: |
||||
Инкассация бўйича камомад суммаси давр харажатларига ҳисобдан чиқарилди |
Камомад суммасини давр харажатларига ҳисобдан чиқариш тўғрисида раҳбарнинг қарори (буйруғи) қабул қилинди |
9430* |
5 000 |
|
Банк инкассация хизмати ёки банк ходимининг айбини тан олган ҳолда, корхона ҳисобварағига инкассация қилинган тушумнинг камомад суммасини компенсация қилди |
Ҳисобвараққа инкассация қилинган тушумнинг аниқланган камомади бўйича талабномага жавоб тариқасида хизмат кўрсатувчи банк билан ёзишмалар |
5 000 |
* Бундай харажатлар фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатлар жумласига киради .
Ортиқча пуллар
Товарларни реализация қилишдан 70 000 сўм миқдорида тушум олинди. 70 000 сўм миқдорида тушум инкассация қилинди. Ҳисобвараққа 72 000 сўм келиб тушди. Пул маблағларини инкассация қилишдаги ортиқча пуллар - 2 000 сўм.
Бу ҳолда бухгалтерия ўтказмалари қуйидаги тарзда бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Ҳужжат-асос |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма |
|
Дебет |
Кредит |
|||
Товарларни (тайёр маҳсулотларни, ишларни ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум кассага кирим қилинди |
НКМ ҳисоботи асосида ёзилган кирим касса ордери |
70 000 |
||
Кассадаги тушум инкассаторга топширилди |
Инкассация квитанцияси асосида ёзилган чиқим касса ордери |
70 000 |
||
Инкассация қилинган тушум суммаси ҳисобвараққа ўтказилди |
Банк кўчирмаси |
72 000 |
||
Пул маблағларини инкассация қилишдаги ортиқча пуллар суммаси бошқа операцион харажатларни ҳисобга олувчи счётга ҳисобдан чиқарилди |
Банк далолатномаси, кассирнинг тушунтириш хати, бухгалтерия маълумотномаси |
9390* |
2 000 |
* Фойда солиғи тўловчилар учун фойда солиғи ҳисоб-китобида олинган даромадни жами даромад таркибига киритишни унутманг . Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун бундай даромад ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади .
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин: