Қачон маиший техникага мажбурий рақамли маркировка туширилади

preview

Маиший техникани мажбурий рақамли маркировкалаш рўйхатлари ва муддатлари белгиланди (02.04.2022 йилдаги 148-сон ВМҚ):

 

  • чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор 2022 йил 15 апрелдан бошлаб мажбурий маркировкаланади;
  • маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич - 2022 йил 1 августдан бошлаб;
  • сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (шарбат чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич) ва барча турдаги лампалар - 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.

“Asl belgisi” тизими оператори - “CRPT TURON” МЧЖ томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга маркировка кодлари тақдим этилади.

148-сон қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхати;
  • ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
  • импорт қилувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
  • улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги;
  • Маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.04.2022 йилдан кучга кирди. 

Norma.uz материаллари асосида