Бухгалтерия ҳисобига киритилмаган АВ аниқланса

preview

Инвентаризация жараёнида корхона ҳудудида бухгалтерия ҳисобига қабул қилинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва “топилма” бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 

Buxgalter.uz тушунтиради:

 

– Ҳар йилги инвентаризация жараёнида кўпинча моддий бойликларнинг камомади ва ортиқчаси аниқланади.

Асосий воситалар бўйича инвентаризация 2 йилда камида 1 марта, кутубхона фондлари бўйича - 5 йилда 1 марта ўтказилади . Уни ўтказиш тартиби ва муддатлари бухгалтерия ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.

Агар инвентаризация комиссияси ҳисобга қабул қилинмаган объектлар ёки ҳисоб регистрларида уларни тавсифлайдиган маълумотлар бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилган объектларни аниқласа, комиссия баённома тузган ҳолда, инвентаризация рўйхатига ана шу объектлар бўйича етишмайдиган ёки тўғри маълумотларни ва техник кўрсаткичларни киритиши керак .

Инвентаризация комиссияси томонидан тайёрланган ҳужжатлар (инвентаризация рўйхати, солиштириш қайдномаси, баённома) асосида бухгалтерия ҳисобига қабул қилинмаган асосий восита бўйича кирим ҳужжатини - кирим юкхатини расмийлаштиради.

Шунингдек, инвентаризация комиссияси:

  • АВ объекти бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаганлиги сабабларини;
  • бунда айбдор бўлган шахсларни аниқлаши керак.

 

Бухгалтерия ҳисобида “топилма” қандай акс эттирилади

Эслатиб ўтамиз, асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган мол-мулк киритилади :

1) қиймати - БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ бўлиши;

2) хизмат муддати - 1 йилдан ортиқ бўлиши.

Ҳар қандай аниқланган АВ ёки ТМБни бозор қиймати бўйича кирим қилинг ва бошқа даромад жумласига киритинг.

Инвентаризация жараёнида  ҳисобга олинмаган АВ объектлари аниқланган санадаги бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади .

Бухгалтерия ўтказмалари:

  • Дебет 0100 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”;
  • Кредит 9390 “Бошқа операцион даромадлар" счёти.
Эътибор беринг

Ҳисобга қабул қилинмаган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоблаш объект АВ таркибига қўшилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади.

Амортизация ҳисоблаш асосий воситанинг амортизация қилинадиган қиймати тўлиқ қоплангунча ёки у балансдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади .

 

Солиқ оқибатлари

Инвентаризация натижасида аниқланган ҳисобга қабул қилинмаган АВ объектлари - бу корхонанинг “реализациядан ташқари” даромади . Унга қуйидаги солиқлар солинади:

  • фойда солиғи;
  • айланмадан олинадиган солиқ (ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган ставка бўйича) .
Эътибор беринг
Аниқланган ҳисобга қабул қилинмаган асосий восита тарзидаги даромад айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун жами даромаднинг 1 млрд сўмдан ошишига олиб келиши мумкин, бу солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишга сабаб бўлади .

Шунингдек, тавсияларимизда мавзуга доир фойдали йўл-йўриқлар мавжуд:

Татьяна ЛИМАРЕВА,

“Норма” эксперти