Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Корхонада байрам арафасида шанбалик ўтказилиб, ҳисобланган иш ҳақи “Маҳалла” фондига хайрия ёрдами сифатида ўтказилди. Бундай иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? У бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
ЖШДС ва ижтимоий солиқ
– Шанбалик ташкилотчилари ходимларга ушбу кун учун иш ҳақи хайрия мақсадлари учун йўналтирилишини маълум қилишди. Бинобарин, шанбаликка чиқиш ходимнинг ушбу хайрия ишида иштирок этишга розилигини билдиради.
СКнинг 378-моддасида шанбалик бўйича имтиёзлар мавжуд эмас. Меценатлик кўмагини кўрсатиш бўйича имтиёз мавжуд СК 378-м. 16-б., бироқ мазкур ҳолда бу меценатлик* эмас, деб ҳисоблайман. Шу тариқа, шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақига СК 371-м., одатдаги иш ҳақига сингари, умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади. Бунда бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмалар (1% ШЖБПҲ) суммасига камайтирилади.
*Маълумот учун:
Меценатлик (меценатлик фаолияти) - маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти.
Меценатлик кўмаги - меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари 16.10.2019 йилдаги ЎРҚ-571-сон Қонун 4-м..
Шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи суммасига ҳам ижтимоий солиқ солинади СК 403-404-м..
Эътибор беринг
Иш вақтини ҳисобга олиш табелида шанбаликка чиқиш иш куни сифатида қайд этилади. Агар ходим тез-тез иш вақтидан ташқари ишда ишласа, иш вақтининг умумий фонди бир йил учун белгиланган нормадан ортиқ бўлмаслигини кузатиб боринг МК 125-м..
Фойда солиғи
Шанбаликда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириладиган харажатларга киритилади СК 305-м. СК 317-м.. Агарда иш ҳақидан ташқари корхона “Маҳалла” фондига қўшимча маблағларни йўналтирса, корхонанниг бундай харажатлари чегирилмайдиган харажатларга киритилади СК 317-м. 7-б..
Бухгалтерия ҳисоби
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма |
|
Дебет |
Кредит |
||
Ходимга шанбалик учун маошидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисобланди - 1 500 000 сўм (1 500 000 х 1 : 19), бунда 19 - 5 кунлик иш ҳафтасида бир ойда иш кунлари сони |
78 947,37 |
||
ЖШДС ҳисобланди (78 947,37 х 12%) |
9 473,68 |
||
ШЖБПҲга 0,1% ҳисобланди (78 947,37) х 0,1% |
6530 |
78,95 |
|
Ижтимоий солиқ ҳисобланди (12%) (78 947,37 х 12%) |
9 473,68 |
||
Шанбалик учун хайрия фондига йўналтириладиган иш ҳақи акс эттирилди (78 947,37 – 9 473,68) |
69 473,69 |
||
“Маҳалла” фондига шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи ўтказилди |
69 473,69 |
Тавсия қиламиз: