Аудиторлик хизматларига тендер қандай ўтказилади

preview

Ўзбекистон қонунчилигида аудиторлик ташкилотларини танлаб олиш бўйича тендер ўтказишнинг алоҳида тартиби назарда тутилмаган. Бундай вазиятда аудиторлик хизматлари буюртмачиси қандай йўл тутиши кераклигини МВ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ тушунтириб берди:

 

– Аудиторлик ташкилотлари танловида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда, Давлат харидларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа НҲҲларда назарда тутилган давлат харидларини ўтказишга доир умумий талабларга асосланиб иш кўриш мумкин.

Тендер ўтказиш тартиб-таомиллари ташкилотнинг ички ҳужжатларида назарда тутилиши мумкин.

Аудиторлик ташкилотлари хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилинган аудиторлик ташкилоти танловларида иштирок этишга, шунингдек танлов шартлари билан танишиб чиқиш ва ўз таклифларини тақдим этишга ҳақли .

Қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан ташкилотларда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишига йўл қўйилишини ҳисобга олинг :

  • штатида камида кетма-кет 3 йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида 2 нафар аудиторнинг мавжудлиги;
  • аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш натижаларига кўра, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари мавжуд эмаслиги.