Бузилган маҳсулотни ҳисобдан чиқаришдаги солиқ оқибатлари

preview

Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади. Корхона омборидаги тайёр маҳсулотларнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келган. Уни ҳисобдан чиқаришни қандай расмийлаштириш ва тугатишда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

 

– Яроқсиз ҳолга келган тайёр маҳсулотнинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилади .

Агар сиз бойликларни ишдан чиқариш ҳолатини аниқлаган бўлсангиз, мажбурий инвентаризацияни ўтказинг . Унинг натижаларига биноан инвентаризация комиссияси инвентаризация рўйхатини тузади, корхонанинг техник бўлими ёки ихтисослаштирилган ташкилотнинг (сифат инспекцияси ва ҳоказо) бойликларни ишдан чиқариш ҳолати тўғрисида хулосасини олади, айбдорларни аниқлайди ва ҳисобдан чиқариш далолатномасини расмийлаштиради.

Корхонанинг ҳисоб сиёсатида регламентни белгилаш ва шунга ўхшаш ҳоллар юзага келганда расмийлаштириладиган ҳужжатлар шаклларини тасдиқлашни тавсия қиламиз.

Тайёр маҳсулотларнинг бузилишидан кўрилган зарарлар корхонанинг бошқа операцион харажатларига киритилади (9430-счёт).

 

Солиқ оқибатлари

Ишдан чиқиши натижасида маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди, шу боис ҳисобдан чиқариш чоғида ҚҚС ҳисобланмайди.

Илгари ҳисобга олинган ва яроқсиз ҳолга келган тайёр маҳсулотлар қийматига тўғри келадиган ҚҚСга тузатиш киритинг , агар:

  • йўқотишлар белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча бўлса;
  • маҳсулотларнинг бузилиши фавқулодда ҳолатларга (табиий офат, ёнғин, авария, ЙТҲ ва бошқа шу каби ҳолатлар) боғлиқ бўлмаса.

Мазкур вазиятда ҚҚСни ҳисобга олишга тузатиш киритган ҳолда бундай маҳсулотлар таннархига киритилган тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган товарлар ва хизматларни ҳисобга олинг .

Тузатиш киритиш суммасини аниқлаган ҳолда сиз томондан қўлланиладиган ҳисобга олиш усулини - алоҳида-алоҳида усул ёки мутаносиб усулни танланг.

ҚҚСни ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0602-сатрида акс эттиринг.

Фойда солиғи ҳисоб-китобида нормалардан ортиқча тайёр маҳсулотларнинг йўқолиши чегириб ташланмайдиган харажатларга киради .

ҚҚС бўйича тузатиш киритиш суммасини мазкур ҳолда сиз чегириб ташланадиган харажатларга киритишга ҳақлисиз .

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text182304_buzilgan_mahsulotni_hisobdan_chiqarishdagi_soliq_oqibatlari