IT-парк резидентининг виртуал офиси нима ва у қандай ишлайди

preview

IT-парк резидентлари қизиқарли преференцияга эга бўлишди: улар нотураржой мулкка ёки ижарага олинган бинога эга бўлишлари мажбурий эмас, улар виртуал офис орқали рўйхатдан ўтишлари ва фаолиятларни амалга оширишлари мумкин . Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди:

 

Виртуал офис - Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлашган юридик (почта) манзили орқали (жисмоний жойлашмаган ҳолда) ходимлар ўз ишларини бажаришлари, компания билан контрагентлар (етказиб берувчилар, харидорлар, давлат органлари ва бошқалар) билан мулоқот қилиш имконини берувчи жой .

IT-парк резидентларига виртуал офис унинг Дирекцияси томонидан тақдим этилади. Хизмат - пуллик, унинг қиймати Дирекция томонидан белгиланади.

Виртуал офис солиқ органларида рўйхатдан ўтган жой бўйича тақдим этилади. Бунинг учун :

  • компания – IT-парк резиденти Дирекциянинг веб-порталидаги шахсий кабинети орқали ариза йўллайди;
  • компаниянинг ижро этувчи органи раҳбари Ўзбекистон фуқароси бўлиши керак.
  • IT-парк резиденти виртуал офис шартномаси тузилганидан (бекор қилинганидан) кейин қайта рўйхатдан ўтишига (таъсис ҳужжатларидаги юридик (почта) манзилини ўзгартиришига) тўғри келади.

Виртуал офис эгаларига қуйидагилар қўлланилмайди :

  • юридик манзилида юридик шахсларнинг йўқлиги учун ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;
  • фаолият юритаётган ходимларнинг турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш;
  • мулкида, ижарага олинган ёки текин фойдаланаётган биноси мавжуд эмаслиги учун юқори даражадаги солиқ хавфи тоифасига киритиш ва бошқа таъсир чоралари. 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text182542_it-park_rezidentining_virtual_ofisi_nima_va_u_qanday_ishlaydi