Товар-транспорт юкхатини ким ва қандай тўлдиради

preview

“Корхона биржа орқали цемент сотиб олди ва товарни ташишга транспорт ташкилотини жалб қилди. Етказиб берувчи товарни жўнатишни рад этди, сабаби корхона товар-транспорт юкхатини тақдим этмаган ва ТТЮни электрон провайдер орқали жўнатишни талаб қилган”. 

Бу вазиятда етказиб берувчи ҳақми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди:

 

– Юклар ташиш шартлари ва томонларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи ташиш шартномаси асосида ташилади . Бундай шартноманинг тузилганлиги товар-транспорт ҳужжатлари билан тасдиқланади.

Товар-транспорт ҳужжатлари – бу унинг асосида қуйидаги хўжалик операциялари расмийлаштириладиган ва ҳисобга олинадиган юридик ҳужжатлар тўплами:

  • юкни қабул қилиш, бериш, ташиш ва топшириш;
  • бажарилган автотранпорт ишлари ва хизматлари учун ҳисоблашиш.

Товар-транспорт юкхати (ТТЮ) юк тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олади ва товар-транспорт ҳужжатларининг таркибий қисми ҳисобланади.

Юк таркибида оғиш аниқланганда ТТЮ маълумотлари мажбурий текширилади. Шу боис у тўғри ва белгиланган шаклда тўлдирилган бўлиши керак.

Эътибор беринг
  1. Юкларни ТТЮсиз ташиш тақиқланади.
  2. Юкларни автомобиль транспортида ташишларга оид ТТЮ юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир сафар учун ҳар бир юк олувчи номига алоҳида 4 нусхада расмийлаштирилади. Айрим ҳолларда ТТЮ 3 нусхада расмийлаштирилади .

Ҳозирги вақтда ТТЮни электрон ҳужжат айланишининг ахборот тизимлари орқали расмийлаштириш бўйича алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Шу боис, ушбу масалани ўз етказиб берувчингиз билан шартнома тартибида ҳал қилишни тавсия қиламиз. Кейинчалик эса томонлар келишувига биноан юк ташиш шартномасига электрон ТТЮни расмийлаштириш бўйича муҳим шартларни киритинг.