Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

«Корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини натура шаклида ёки уларни сотиб олиш учун пул бериш орқали ишчиларга моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.  Шу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай моддий ёрдам олиш учун ишчиларнинг аризалари керакми?»

Buxgalter.uz тушунтиради:

Янги тушунтиришларни Телеграм-канал орқали кузатиб бориш қулай.

 

Буйруққа мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағ тўлаш кўринишида моддий ёрдам кўрсатинг. Бунинг учун ҳар бир ходимдан ариза талаб қилиш шарт эмас.

ЖШДС

Агар сиз ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ёки уларни харид қилиш учун маблағларни бериб, уларга моддий ёрдам кўрсатган бўлсангиз, ЖШДС бўйича имтиёзни календарь йил учун МҲТЭКМнинг 4,22 бараваригача қўллашингиз мумкин.

Ижтимоий солиқ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун кўрсатиладиган моддий ёрдамга ижтимоий солиқ солманг, чунки у меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга  киритилмайди . 

Фойда солиғи 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам – фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат  .

ҚҚС

Товарларни моддий ёрдам сифатида бериш – товарларни реализация қилиш бўйича айланма, бундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳоллар бундан мустасно .

Ушбу турдаги моддий ёрдамни ҚҚСга тортиш масаласи бўйича экспертнинг позицияси билан «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш керак» тавсиясида танишишингиз мумкин. Унда солиқлар, бухгалтерия ҳисоби ва ушбу операциянинг солиқ ҳисоботларида акс эттирилиши батафсил тушунтирилган.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text183265_hodimlarga_qishloq_hujaligi_mahsulotlari_berilganda_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi