Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС ҳисоб-китобини топширувчиларда тўртта хато ва уларни тузатиш усули
2022 йил август учун корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни 10006_35 коди билан ҳисоботнинг янгиланган шакли бўйича топширадилар. ДСҚ мутахассислари ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимида хатога йўл қўймасдан, ҳисоботни қандай муваффақиятли топширишни тушунтиришди.
“Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумот” бўлимини тўлдириш чоғида қуйидагиларни кўрсатинг:
- ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш усулини (“мутаносиб/ алоҳида-алоҳида” усули номидан чапдаги мовий катакда 1 белгисини қўйинг);
- қоплаш тартибини (агар тезлаштирилган тартибни танласангиз “тезлаштирилган” сўзидан чапдаги мовий катакда 1 белгисини қўйинг);
- салбий фарқ ҳосил бўлиши сабаблари (танланган сабаб – ноль ставкани ёки белгиланган ставкани қўллашдан ўнгдаги мовий катакда 1 белгисини қўйинг).
Агар ҳисоботни жўнатишда тизим хато тўғрисида хабар берса, уни қуйидаги усулда тузатинг:
Хато тўғрисида хабар матни |
Хатони тузатишда нимани ҳисобга олиш зарур |
Хато* |
Қопланиши лозим бўлган салбий фарқ суммаси нолдан кичик бўлмаслиги лозим |
Хато** |
Қопланиши лозим бўлган салбий фарқ суммаси шахсий ҳисобварақадаги ортиқча тўловдан кўп бўлиши мумкин эмас |
Хато*** |
ҚҚС салбий суммасини келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш талаб этилса, аризанинг тезлаштирилган тартибини танлаш мумкин эмас |
Хато**** |
Салбий фарқ суммасининг ҳосил бўлиш сабабидан бирини танлаш зарур. ҚҚС қоплаш сўралган давр кетма-кетлиги хато кўрсатилган |
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади