ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдириш тартиби

16.02.2022
author avatar

Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҳисоботда тўлдириладиган иловалар;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова – харидлар, сотувлар, воситачилар реестрларини автоматик равишда шакллантириш;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 2-иловани тўлдириш;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловани тўлдириш;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловани тўлдириш;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдириш;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 6-иловани тўлдириш;
– ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш келтирилган. 

 

ҚҚС бўйича ҳисобот ҳар ойда тақдим этилади, сабаби солиқ даври ой ҳисобланади . Ушбу қоидадан чет эллик юридик шахслар томонидан хизматлар кўрсатилиши истисно этилади. Мазкур ҳолатларда ҳисобот ҳар чоракда тақдим этилади . Ҳисоб-китобни ҳисобот ойи учун тегишли кўрсаткичлар асосида, ортиб бормайдиган якун билан тўлдиринг ва уни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмасдан топширинг .

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг таркибига қуйидагилар киради  :

  • ҚҚС тўловчи ҳақида маълумот;
  • ҚҚС ҳисоб-китоби;
  • 1-илова. Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар;     
  • 2-илова. Солиқ даврида ҚҚСдан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар;       
  • 3-илова. Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби;
  • 4-илова. Қуйидагилар учун ҳисобварақ-фактуралар реестри (ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжатлар):

харид қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Харидлар реестри) (1-жадвал);

реализация қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Сотувлар реестри) (2-жадвал);

воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича реализация қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Воситачи реестри) (3-жадвал);

  • 5-илова. Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида

махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек, солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинганда ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш киритиш реестри (кейинги ўринларда - Қолдиқдаги товарлар реестри);

  • 6-илова. Йил бошидан товарларни (хизматларни)

реализация қилиш бўйича айланмалар.

ҚҚС ҳисоб-китобига 3 ва 6-иловалар ортиб борувчи якун билан тўлдирилади. Кўпинча улар автоматик равишда тўлдирилади.

4-илова ҳам ЭҲФ тизимида тақдим этилган ва қабул қилинган ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик равишда тўлдирилади.

Ҳисоботда фақатгина кўк ранг билан белгиланган катакчаларни тўлдиринг. Сариқ рангдагилар дастур томонидан автоматик равишда тўлдирилади.

ҚҚС тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган ҚҚС суммаларини аниқлашнинг  мутаносиб ёки алоҳида-алоҳида усулини белгилашни унутманг. Aгар бу ишни амалга оширмасангиз, ҳисобот жўнатилганда хатолик юзага келади.

Эътибор беринг
Январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботда ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш усули календарь йил давомида ўзгартирилиши мумкин эмас.

ҚҚС ҳисоботида қайси иловалар тўлдирилиши керак? 

Фақат сизда мавжуд кўрсаткичлар қайд этиладиган иловаларни тўлдиринг .

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи таркибида қуйидагилар тўлдирилиши шарт:

  • ҚҚС тўловчи тўғрисида маълумот;
  • ҚҚС ҳисоб-китоби;
  • 1, 3, 4-иловалар (1 ва 2- жадваллар) ва 6-илова.
  • 2-илова фақат товарлар (хизматлар) реализация қилинган тақдирда тўлдирилади:
  • Солиқ кодексига ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган суммалар;
  • ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган суммалар .

5-иловани жорий солиқ даврида ҚҚС тўловчисига айланган бўлсангиз, шунингдек, ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинган тақдирда тўлдиринг.

Эътибор беринг
Ҳисоботларни сўмда тўлдиринг.

Ҳисоботларни тўлдиришни ЭҲФ реестрларидан – 4-илованинг 1, 2 ва 3-жадвалларидан бошланг. Улар ЭҲФ тизими (E-factura) маълумотлари асосида автоматик равишда тўлдирилади.

Қабул қилингани ва тақдим этилгани тасдиқланган ЭҲФлар рўйхати билан шаблон-файлни юклаб олинг («Ҳисобварақ-фактуралар рўйхатини юклаб олиш» тугмаси ёрдамида) ва барча ЭҲФлар реестрларда акс эттирилганини текширинг.

Шаблон-файлда жорий солиқ даври – ой учун ЭҲФлар акс эттирилади. Масалан, май ойи учун ҳисобот юборилганда, фақат май ойида харид қилинган ва реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ЭҲФлар акс эттирилади. Харидлар реестрининг «Йил бошидан жами (солиқ даврининг бошига)» (1-жадвал) сатрида январь-апрель ойларининг маълумотлари автоматик равишда акс эттирилади.

Эслатиб ўтамиз

Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади . Уни расмийлаштириш учун истисно тариқасида қуйидаги муддатлар белгиланган:

  • товарлар (хизматлар) корпоратив банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг