Юридик шахснинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш мумкин
Тавсияда:
– юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш объекти;
– мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш:
резидентлар томонидан;
норезидентлар томонидан;
– мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;
– мол-мулк солиғи суммаси ҳисоб-китоби;
– самарасиз фойдаланилаётган кўчмас мулк бўйича солиқ ҳисоб-китоби
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ солиш объекти нималардан иборат
асосан мол-мулк солиғига тортинг
:
- кўчмас мулк, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулкларни;
- тугалланмаган қурилиш объектлари;
- белгиланган муддатда ишга туширилмаган ускуналар.
Белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар жумласига монтаж қилиниши талаб этиладиган ҳамда реконструкция ва (ёки) модернизация қилинаётган объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатларга мувофиқ капитал қўйилмалар ҳисобига ишга тушириладиган асбоб-ускуналар киради.
Агар лойиҳа-смета ҳужжатларида асбоб-ускуналарни ишга тушириш муддатлари белгиланмаган бўлса, солиқ солиш объектини белгилаш мақсадида буюртмачи юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган муддатлар қабул қилинади. Бироқ, ушбу муддат асбоб-ускуналар монтаж қилишга топширилган пайтдан эътиборан бир йилдан кўп бўлмаслиги керак.
Мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани қандай аниқлаш керак
Солиқ солинадиган базани қуйидагича аниқланг
:
1) кўчмас мулк бўйича – унинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан келиб чиқиб.
Кўчмас мулкнинг қолдиқ қийматини ушбу мулкнинг бошланғич (тиклаш) қиймати билан бухгалтерия ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисобланган эскириш миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланг:
Ққ = Қб – А,
бу ерда:
Қб – кўчмас мулкнинг бошланғич (тиклаш) қиймати;
А – ҳисоб сиёсати билан белгиланган усуллар бўйича ҳисобланган эскириш.
Ўртача йиллик қолдиқ қийматини солиқ даврининг ҳар ойининг охирги кунидаги кўчмас мулк объектларининг қолдиқ қиймати суммасининг ўн иккидан бир қисми сифатида ҳисобланг
:
Қйққ = (Ққ1 + Ққ2 + … + Ққ11 + Ққ12) : 12,
бу ерда:
Ққ1, Ққ2, …, Ққ11, Ққ12 – ҳар ойнинг охирги кунидаги кўчмас мулк объектларининг қолдиқ қиймати.
|
Кўрсаткичлар |
Сатрлар коди |
Охирги сана ҳолатига кўра: |
Ўртача йиллик қолдиқ қиймати |
||||
|
январь |
… |
октябрь |
ноябрь |
декабрь |
|||
|
Бошланғич (тиклаш) қиймати |
010 |
– |
|
38 400 |
38 400 |
38 400 |
Х |
|
Эскириш |
020 |
– |
|
– |
160 |
320 |
Х |
|
Қолдиқ (баланс) қиймати |
030 |
– |
|
38 400 |
38 240 |
38 080 |
9 560 |
2) тугалланмаган қурилиш объектлари ва норматив (белгиланган) муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар бўйича – уларнинг ўртача йиллик қиймати сифатида, улар фойдаланишга топширилгунга қадар ушбу объектлар учун амортизация ҳисобланмайди.
Баланс активида акс эттирилган қуйидаги бухгалтерия ҳисобларининг қолдиқларидан келиб чиқиб ушбу объектлар бўйича солиқ солинадиган базани аниқланг:
- 0810 – тугалланмаган қурилишни ҳисобга олиш счёти (белгиланган муддатларда қурилиши тугалланмаган объектлар қисмида);
- 0700 – ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ҳисоб счёти (норматив муддатларда ўрнатилмаган асбоб-ускуналар қисмида).
Норматив муддатларда тугалланмаган қурилиш қиймати (ҳар бир объект бўйича алоҳида) бино ва иншоотларни қуриш бўйича, асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентарларни ва лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган бошқа предметларни сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда, ушбу қурилиш қандай йўл билан (пудрат ёки хўжалик) амалга оширилганлигининг аҳамияти йўқ. Шундай қилиб, ҳисоб-китобда 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объекти бўйича ҳисобга олинган объектлар учун барча иш ҳажмлари ва харажатлари ҳисобга олинади.
Асбоб-ускуналар ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи (0700)-счёти бўйича сотиб олиш (тайёрлаш) харажатлари ва ушбу қимматликларни тайёрлаш ва корхона омборларига етказиб бериш харажатларидан иборат бўлган сотиб олишнинг (тайёрлашнинг) ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобга олинади.
Норезидентлар солиқ солинадиган базани қандай аниқлайдилар
Норезидентларнинг кўчмас мулки учун солиқ солинадиган база ушбу мулкнинг ўртача йиллик қиймати ҳисобланади. Бу эса солиқ солинадиган базани ҳисоб-китоб қилишда норезидентлар эскиришни ҳисобга олмайдилар ва кўчмас мулкнинг қийматининг ўзини, яъни мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган қиймати асос қилиб олинишини англатади.
. Худди шу муддатларда давлат кадастр органлари норезидент томонидан сотиб олинган (сотилган) мол-мулк тўғрисидаги маълумотларни солиқ хизматига ҳам тақдим этади
.Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар қуйидаги шаклларида бўлиши мумкин:
- солиқ солинадиган база айрим объектларнинг қийматига камайтирилади;
- доимий ёки вақтинчалик асосда тўловдан озод қилиш;
- ставкаларни пасайтириш.
.Солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар
Мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш шаклидаги имтиёзлар Солиқ кодексининг
ва алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Солиқ солинадиган базани ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтиринг:
- коммунал хўжалиги объектларининг. Буларга коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув таъминоти (сув олиш иншоотлари билан), канализация (тозалаш иншоотлари билан), газ ва иссиқлик тақсимлаш тармоқлари (улар устидаги иншоотлар билан), қозонхоналар (шу жумладан асбоб-ускуналар) киради;
- ижтимоий-маданий соҳа объектлари (маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот);
- суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари объектлари;
- табиат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария мақсадларида ва ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектлар. Объектларни ушбу тоифага киритиш тегишли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи ёки давлат ёнғин назорати органининг маълумотномаси асосида амалга оширилади;
- темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
- консервация қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари;
- балансда турган ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадлари объектлари;
- сотиб олинган давлат мулки объектлари – олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб ўн икки ой ичида.
Мол-мулк солиғидан озод қилиш шаклидаги имтиёзлар
Қуйидагилар мол-мулк солиғини доимий равишда тўламайдиганлар
:
- соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари;
- уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари. Бундай хўжаликлар жумласига, масалан, уй-жой фондини бевосита бошқариш, сақлаш ҳамда ундан фойдаланишни амалга оширувчи ташкилотлар, санитария тозалаш ва йиғиштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шаҳарлар ҳамда шаҳарчаларни ташқи ёритиш, водопровод сув олиш иншоотларидан, тақсимланадиган тармоқлардан (тозаловчи иншоотлари билан) фойдаланиш ва сувни тақсимлаш, канализация тармоқларидан фойдаланиш (тозалаш иншоотлари билан), газ тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ҳамда газни тақсимлаш, қозонхона, иссиқлик тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ва коммунал-маиший эҳтиёжларга ҳамда аҳолига иссиқликни тақсимлашни бевосита амалга оширувчи ташкилотлар, хизмат биноларининг хўжалик бошқармалари, ўт ўчириш гуруҳлари, уй-жой-коммунал хўжалигининг хўжалик бошқармалари киради;
- янги ташкил этилган корхоналар – давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида;
Ушбу имтиёз қуйидагиларга қўлланилмайди:
- қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга;
- бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга.
- ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда.
Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва фаолиятини қайта бошлаган тақдирда.
. Бу ҳолда солиқ суммаси имтиёзлар қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади.Мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиш Президент ва Ҳукумат қарорлари билан ҳам тақдим этилиши мумкин. Масалан, доимий асосда солиқ тўлашдан озод қилинганлар:
- балиқчилик кластерларининг йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлган тақдирда
; - қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга оширадиган шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қисми бўйича
; - давлат-хусусий шерикчилик асосларида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасалари – асосий фаолияти бўйича. Маданият ва санъат соҳасида хизматлар кўрсатишдан тушган соф тушумнинг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича сотишнинг умумий ҳажмидаги улуши камида 80 %ни ташкил этган тақдирда имтиёз қўлланилади
.
Фаолиятнинг айрим турларини рағбатлантириш, экспортни кўпайтириш, импорт ўрнини босиш ёки, масалан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида корхоналарга мол-мулк солиғини тўлашдан маълум муддатга озод қилиш тарзидаги имтиёзлар тақдим этилади. Ҳозирги пайтда ушбу имтиёздан қуйидагилар фойдаланади:
- чет эл валютасига сотувчи республика тўқимачилик саноати корхоналари
:
умумий реализациясининг 80 % ва ундан ортиқ ҳажмида тайёр тўқимачилик маҳсулотини сотганда;
умумий реализация ҳажмида 40 % ва ундан ортиқ тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (калава ип, газлама, трикотаж мато);
- корхоналар – эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари. Имтиёзнинг муддати киритилган инвестицияларнинг миқдорига боғлиқ
; - дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумдаги улуши ҳисобот даври охирида камида 60 %ни ташкил этувчи ташкилотлар
; - «Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш бўйича Инновация маркази резидентлари
. Имтиёзларни қўллаш тартиби махсус Низом билан белгиланган
.
Солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзлар Президент ва ҳукумат қарорлари билан тақдим этилиши мумкин.
Мол-мулк солиғи суммасини қандай ҳисоблаш керак
Солиқ солинадиган база ва ставкадан келиб чиқиб, йил охирига мол-мулк солиғи суммасини ҳисобланг.
2019 йил учун мол-мулк солиғи ставкаси 2 % миқдорида белгиланган. Норматив муддатларда ўрнатилмаган асбоб-ускуналарга икки карра оширилган ставкада тўланг
.
Бўш объектлар ва фойдаланилмаётган майдонлар бўйича ҳам оширилган ставкаларни қўлланг. Бундай объектлар инвентаризация ўтказиш жараёнида махсус ишчи гуруҳлар томонидан аниқланади. Унинг натижаларига кўра ушбу объектларнинг рўйхатлари солиқ органларига тақдим этилади. Оширилган ставкалар бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини топширмасангиз, солиқ органлари солиқни мустақил равишда ҳисоблаб чиқади.
Бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари деб қуйидагилар тан олинади
:
- хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектлари;
- бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 %идан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда, ишлар бажаришда ёки хизматлар кўрсатишда фойдаланилмай келинган бўлса.
Мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно.
Ставка миқдори кўчмас мулкдан хўжалик фаолиятида фойдаланилмаётган муддатига ёки қурилиши битказилмаган объект бўйича норматив қурилиш муддати тугаганидан сўнг ўтган даврига боғлиқ бўлади
:
- 3 ойгача – икки карра ставкада, яъни 4 %;
- 3 ой ўтгандан сўнг – ставка 5 баравар оширилади, яъни 10 %;
- 6 ой ўтгандан сўнг – ставка 10 баравар оширилади, яъни 20 %;
- 12 ой ўтгандан сўнг ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади, яъни 40 %, 80 % ва ҳ.к.
Фойдаланилмаётган объектларнинг қиймати қандай аниқланади
Агар фойдаланилмаётган объектлар бўйича объект қиймати мавжуд бўлмаса, мол-мулк солиғи шартли қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. У асосий ҳисоб-китоб миқдори (БҲМ) ва объектнинг майдонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
- Тошкент шаҳрида – 1 кв. м учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараварида;
- Нукус шаҳри, вилоят марказлари ҳамда республика ва вилоятга бўйсунувчи йирик шаҳарларда – 1 кв. м учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараварида;
- бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларида – 1 кв. м учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварида.
Агар объектнинг фойдаланилмаётган майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлса, ҳисобланган солиқ суммасига 1,5 баравар миқдордаги кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter