Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (3-қисм)

preview

2023 йил 30  апрелдан бошлаб таътилларни тақдим қилишнинг  кўпгина одатий шартлари ўзгаради. Ҳатто таътилнинг янги тури – иш ҳақи қисман сақланиб қоладиган таътил пайдо бўлади.

Киритилган янгиликларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзод, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

 

Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 240-м.).

Амалдаги МКда бундай таътил йўқ. Янги Меҳнат кодексига кўра, агар бу маҳаллий тартибда – жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, ходимга берилиши мумкин.

Ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.

Яъни, иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлгани каби ходимнинг аризасисиз, мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариш ман қилинади.

Бунда  ҳар бир ташкилот маҳаллий тартибда қуйидагиларни белгилайди:

1) бундай таътилнинг календарь йил давомидаги энг кўп давомийлиги;

2) иш стажига иш ҳақи қисман сақланадиган таътилни қўшиш ёки қўшмаслик тўғрисидаги масала;

3) ходимнинг сақланиб қоладиган иш ҳақи миқдори. Аммо бунда у  қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Шунингдек, маҳаллий тартибда иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилиши мумкин.

Батафсил kadrovik.uz да ўқинг

 


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text185709_yangi_mehnat_kodeksi_tatillar_3-qism