Текширув ўтказиш учун келишса, ҳуқуқингизни биласизми?

preview

Бизнес-омбудсман бошқарадиган «Ягона давлат назорати» (govcontrol.uz) портали ва унинг GovControl.uz мобил иловаси, шунингдек Тадбиркорнинг виртуал офиси ноқонуний текширувлардан ҳимояланишингизда ёрдам беради.

 

– Портал ва мобил илова давлат органлари ҳузурингизга текширув билан келганларида қандай йўл тутишингизда ёрдам беради. Барча ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар билан бирга тақдим этилган, уларда сизни қизиқтирувчи масалалар бўйича батафсил ахборот олишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиб, тадбиркорлик субъектингизнинг ЭРИсидан фойдаланган ҳолда қуйидагилардан фойдаланиш имконига эга бўлинг:

  • корхонангизда ўтказилиши режалаштирилган текширувлар ҳақидаги ахборотдан, шунингдек текширувчи орган ва текширув ўтказиш муддатлари ҳақидаги ахборотни тақдим этиш;
  • текширувчининг хизмат гувоҳномаси рақами ёки фамилияси, исми-шарифи бўйича ҳақиқатан у текширувларни ўтказиш ваколатига эга шахс эканини текшириш имконини берувчи функционалдан;
  • текширувчилар ўтказилаётган текширувни мажбурий тартибда рўйхатга олишлари керак бўлган Текширувларни электрон рўйхатга олиш китобидан .

Ушбу ресурсда текширув ўтказилиши ҳақида ахборот бўлмаса – текширув ўтказиш ноқонуний .

Ҳуқуқларингиз поймол этилган ёхуд юзага келган масалаларни ҳал қилишингизда ҳуқуқий ёрдам керак бўлса, Тадбиркорнинг виртуал офиси сервисларидан фойдаланинг.

Бу ердаги ва бу ердаги манбаларга қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


Солиқ назорати: солиқ ҳисоби — маслаҳатлар Солиқ назорати Солиқ назорати (солиқ ҳисоби) — buxgalter.uz экспертларининг маслаҳатлари: тушунтиришлар, мисоллар ва кўп бериладиган саволларга жавоблар. /uz/publish/doc/text186101_tekshiruv_utkazish_uchun_kelishsa_huquqingizni_bilasizmi