Январь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2025 йил учун ҳисоб сиёсати конструктори: янгиланди ва ишга тайёр!
Ҳисоб сиёсати конструктори 2025 йил учун ҳисоб сиёсатини шакллантиришда ёрдам беради. Бу ташкилотингизнинг ўзига хос хусусиятини инобатга олиб, бир неча босқичда ҳисоб сиёсатини шакллантирувчи сервис. Саволларга жавоб берсангиз бас.
Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати раҳбарнинг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланади. Танланган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари буйруқ чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан қўлланилади.
Янги ташкил этилган хўжалик субъектлари биринчи молиявий ҳисоботни биринчи марта эълон қилишгача, лекин давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай ҳисоб сиёсатини тасдиқлашлари шарт.
«Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати конструктори» хизмати Buxgalter Pro электрон эксперт тизимининг VIP тарифи фойдаланувчиларига тақдим этилади.
2025 йил учун Конструкторга янги БҲМСлар, шу жумладан яқинда қабул қилинган 22-сонли БҲМС ва Молиявий ҳисоботларнини тақдим этиш муддатлари ҳамда унинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом тасдиқланиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилди.
Сервис қаерда жойлашган:
Конструктор билан қандай ишлаш керак
- «Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати конструктори»га ўтинг.
- Функционал билан тезда танишиш учун видеоқўлланмани кўринг ёки матнли маълумотнома-шпаргалка билан танишинг.
- Анкета саволларига диққат билан жавоб беринг ва керакли бандларни белгиланг, тизим ҳужжатни ўзи шакллантиради.
- Ҳужжатни юклаб олиш учун «Экспорт» функциясидан фойдаланинг.
Агар сизга 2024 йил версиясидаги Конструктордан фойдаланиш керак бўлса, у ҳавола орқали мавжуд.
Биз алоқадамиз!
Агар сизда саволлар ёки таклифлар пайдо бўлса, «Онлайн-ёрдамчи»дан фойдаланинг – у экраннинг ўнг пастки бурчагида жойлашган.
Ҳурматли бухгалтерлар, ҳисоб сиёсатини тузишда омад тилаймиз!