Хизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

preview
Эътибор беринг
Муаллифнинг илтимосига кўра жавоб матнига аниқлик киритилди.

«Хорижий компания корхонамизТехнопарк резидентига Ўзбекистон ҳудудида хизматларни кўрсатди. Норезидентнинг фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Хизматлар импортида ҚҚС тўлашимиз керакми ёки солиқ имтиёзи амал қиладими?».

Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

 

– Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилган . Имтиёзларни қўллаш тартиби 589-сон ВМҚга иловада белгиланган.

Бироқ, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган хизматлар импортида чет эл юридик шахси ҚҚС тўловчиси ҳисобланади .

Хорижий компания Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, норезидентнинг даромадларидан солиқларни тўлаш мажбурияти солиқ агенти зиммасига юклатилади .

Шу билан бирга, ҚҚС бўйича имтиёз республика норезидентларидан ахборот технологияларига оид хизматларни сотиб олганда ҳам татбиқ этилади .

Бинобарин, норезидент сизга хизмат кўрсатган бўлса:

  • IT соҳасида – ҚҚС тўлаш керак эмас;
  • бошқа соҳада – контрагентингиз солиқ имтиёзларига эга бўлмаса (фақат сизнинг корхонангиз солиқлардан озод этилган бўлса), хорижий компания учун ҚҚС бўйича солиқ мажбуриятини бажаришингиз лозим.
Эътибор беринг

Вuxgalter.uz илтимосига кўра Молия вазирлигида тушунтириш беришларича, 22.08.2022 йилдаги ПҚ-357-сон қарорда назарда тутилган норезидентлардан ахборот технологияларига оид хизматларни сотиб олганда ҚҚС бўйича имтиёз фақат IT-парк резидентлари учун назарда тутилган бўлиб, СКга киритилмайди.

Эътибор беринг

Молия вазирлиги мутахассислари ва «Норма» экспертларининг қуйидаги тавсияларида норезидент хизматлари импортида ҚҚС ва Технопарк резидентларининг имтиёзларни қўллаш тартиби ҳақида батафсил ўқинг: