Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2024 йил IV чорак учун ким статистика ҳисоботини топшириши керак
Статистика агентлиги сайтида 2024 йил IV чорак учун 4-kb savolnoma ва 4-kb sanoat шакллари бўйича танлаб олинган кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатлари эълон қилинди.
4-kb savolnoma ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) бўйича рўйхатларни юклаб олинг ва статистика шаклларини тўлдириш бўйича йўриқнома билан танишинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Агар сиз рўйхатда бўлсангиз, 2024 йил IV чорак учун статистика ҳисоботини тақдим этинг:
- 4-kb savolnoma шакли бўйича – 2025 йил 15 январгача;
- 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакли бўйича – 2025 йил 5 январгача.
Қуйидагиларни юклаб олинг:
Дастурга кириш ва шаклни тўлдириш
eStat 4.0 дастурига ЭРИ ёрдамида паролни кўрсатиб киринг.
Ташкилотингизнинг номи ва реквизитлари (КТУТ, СТИР) кўрсатилган ойна очилади. "Шахсий кабинет"га кириш учун ташкилот номини босинг. Унинг ўнг қисмида статуслар бўйича ҳисоботларингиз тугмалари акс этади: "жўнатилган", "рад этилган", "қабул қилинган", шунингдек статистика органларидан хабарномалар.
Экраннинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан керакли бўлимни (4-kb savolnoma ёки 4-kb (qurilish, savdo, xizmat)) танланг ва "Жўнатиш"ни босинг. Хавотирланманг, шакл дарҳол жўнатилмайди, у тўлдириш учун очилади.
Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар билан тўлдиринг (статистика ҳисоботи шаклининг юқори панели) ва яна "Жўнатиш"ни босинг.
Ҳар бир шаклнинг барча бўлимлари учун кўрсаткичларни тўғри тўлдирилганлигини формулалар билан текширадиган мантиқий назорат кўзда тутилган. Агар дастур мантиқий хатоларни аниқласа, уларни "Изоҳ"да тушунтиринг ва шундан кейингина "Жўнатиш" тугмасини босинг.
Эътибор беринг
"Изоҳ" майдонига киритилган матн, агар сиз матнни киритгандан сўнг бошқа саҳифага ўтсангиз, сақланмайди. Шунинг учун матнни матн муҳарририда териб, барча мантиқий хатолар тушунтирилганлигини текшириб, кейин матнни "Изоҳ"га жойлаштиришни тавсия қиламиз.
Бўлимлар учун "Сақлаш" тугмаси ҳам кўзда тутилган. Уни босишни унутманг, акс ҳолда бўлимлар бўйича киритилган кўрсаткичларингиз сақланмайди ва уларни қайта киритишга тўғри келади.
Шунингдек, тўлдириш бўйича – шаклнинг у ёки бу бўлимида айнан қандай кўрсаткичларни акс эттириш кераклиги ҳақида маслаҳатларга эътибор беринг.
Ҳисоботнинг барча зарур боблари (бўлимлари)ни тўлдиргач, "Якуний қисм"га ўтинг.
Жўнатгунга қадар ҳисобот шакли "Қораламалар" папкасида туради. Жўнатилгандан сўнг ишлов берилиши жараёнида "Жўнатилган ҳисоботлар", "Ишлов берилмоқда", "Қабул қилинган ҳисоботлар" ёки "Рад этилган ҳисоботлар"га тушади.
Тўлдирилган ҳисобот шаклини Excel'га юклаш учун "Хизматлар" каталогига ўтинг. Ўнг ойнада ушбу бўлимнинг ҳисоботлари рўйхати очилади, юқорида икки бўлим бўлади – "Ҳисобот турлари" ва "Жўнатилган ҳисоботлар". "Жўнатилган ҳисоботлар" бўлимини босинг. Excel файлини юклаш имконияти билан ҳисоботларингиз рўйхати очилади.
"Шахсий кабинет"дан чиқиш учун унинг юқори чап қисмида ташкилотингиз номини ва кейин "Чиқиш" тугмасини босинг.
Шаклларни тўлдириш бўйича саволлар юзасидан қуйидаги телефонларга мурожаат қилиш мумкин:
- (71) 202-81-07;
- (71) 202-81-08.
eStat 4.0 дастурида ишлаш бўйича техник масалаларда сизга қуйидаги телефон орқали маслаҳат берадилар:
- (71) 202-81-45.