Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасида 2023 йил учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.
Ҳудудлар бўйича ҳокимлар қарорларини юклаб олиш мумкин:
- Қорақалпоғистон Республикаси – юклаб олиш >>
- Андижон вилояти – юклаб олиш >>
- Бухоро вилояти – юклаб олиш >>
- Жиззах вилояти – юклаб олиш >>
- Қашқадарё вилояти – юклаб олиш >>
- Навоий вилояти – юклаб олиш >>
- Наманган вилояти – юклаб олиш >>
- Самарқанд вилояти – юклаб олиш >>
- Сурхондарё вилояти – юклаб олиш >>
- Сирдарё вилояти – юклаб олиш >>
- Тошкент шаҳри – юклаб олиш >>
- Тошкент вилояти – юклаб олиш >>
- Фарғона вилояти – юклаб олиш >>
- Хоразм вилояти – юклаб олиш >>
Давлат мулкини ижарага беришнинг энг кам ставкаларидан бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловининг таянч ставкасини ҳисоблаб чиқариш учун формула бўйича фойдаланилади 08.04.2009 йилдаги 102-сон ВМҚга илова 9-б.:
- Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко), бунда:
Тс – бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс – бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;
Кз – ҳудудий зоналар коэффициенти;
Кқ – қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чордоқ, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Кҳ – туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;
Ко – тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий магистрал йўллари бўйлаб жойлашган, магистрал йўлларига туташиш жойларида иккинчи даражали автотранспорт йўлларида жойлашган мол-мулк ва ҳоказо).
Коэффициентлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Манбага қаранг.
Шунингдек, сизга қуйидаги тавсиялар ва маслаҳатлар фойдали бўлади:
- Нима учун ижара тўловининг энг кам ставкаларининг кечикиши ҚҚС тўловчиларига зарар келтиради;
- 2023 йилда мол-мулк солиғини қандай тўлаймиз;
- Давлат мол-мулки билан боғлиқ операцияларда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади