Жисмоний шахслар айрим тўловлар бўйича воситачилик ҳақи тўлашдан озод этилади.

preview

2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг 1%игача, бироқ Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, 09.03.2023 йилдаги ПҚ-88-сон қарорга мувофиқ 2023 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ҳуқуқий тажриба  тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида Марказий банк томонидан белгиланадиган чекланган лимит ва кунлик нақд пул тушумлари доирасида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади. Мазкур хизматни кўрсатиш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.

2023 йилнинг май ойига қадар банкоматлар қисмида “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграцияси якунланади. Йил охиригача эса тўлов  терминаллари тизимлари интеграцияси ҳам амалга оширилади.

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text188774_jismoniy_shahslar_ayrim_tulovlar_buyicha_vositachilik_haqi_tulashdan_ozod_etiladi