ШЖБПҲни тўлаш қоидаларида нима ўзгарди

preview

27 мартдан бошлаб айрим бухгалтерлар my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда ШЖБПҲни тўлаш учун тўлов топшириқномасини шакллантиришда муаммога дуч келишди. Уларда ўтказилган тўловлар АТ “Халқ банки”нинг ахборот тизимида акс этмаяпти. 

Нима учун бундай бўлаётгани ва бу вазиятда нима қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси ва АТ “Халқ банки”да тушунтиришди:

 

2022 йилнинг 30 июнидан бошлаб АТ “Халқ банки” ўз филиалларини босқичма-босқич ягона МФОга ўтказмоқда ва уларнинг негизида замонавий банк хизматлари марказларини ташкил этмоқда. Шу муносабат билан 27 мартдан бошлаб ШЖБПҲ маблағларини ўтказиш лозим бўлган ҳисобрақамлари ўзгарди. Энди ҳар бир туман учун ўз ҳисобрақами ишлайди.

 

Бухгалтер қандай ҳаракат қилиши керак

Агар сиз my.soliq.uzдаги шахсий кабинетда ШЖБПҲни тўлаш учун тўлов иловасини расмийлаштирсангиз:

  • “Юридик шахслар солиқларини тўлаш” бўлимига киринг;
  • шаклни тўлдиришдан олдин албатта “Солиқлар турларини янгилаш”га босинг;
  • сўнгра ҳаммасини одатдагидек бажарасиз.

Агар сиз ШЖБПҲ маблағларини янгилашсиз ўтказган бўлсангиз, ташвишланманг. Тўлов ҳисобрақамларида тўғри акс эттирилиши учун:

  • nps.xb.uz/nps/auth.fbда шахсий кабинетга киринг;
  • ташкилотингиз номига (ўнг юқори бурчакда) курсорни ўрнатинг ва унга босинг;

  • “Филиални алмаштириш” иловасига киринг;
  • туманингиздаги АТ “Халқ банки” филиалини кўрсатинг (чиқиб келадиган тавсиядан танлайсиз);
  • “Сақлаш” тугмасига босинг.

Шундан сўнг реестрга қўшишни одатдагидек якунланг. Сизда “Тўлов топшириқномасини танлаш” тугмасига босган ҳолда, олдиндан “Солиқлар турларини янгилаш” тугмасига босмасдан, сиз илгари my.soliq.uzга жўнатган айни тўлов топшириқномасини кўрсатиш имконияти пайдо бўлади.

Татьяна ЛИМАРЕВА,

Олег ГАЕВОЙ