Депозит бўйича фоизлар суммасига ЭҲФ тақдим этиш керакми

preview

“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”.

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган  тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:

Эътибор беринг
Солиқ маслаҳатчиларининг тушунтиришларини тезкор тарзда олиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Йўқ, ЭҲФ тақдим этиш керак эмас.

Ҳисобварақ-фактура товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) ва уларнинг қийматини тасдиқлайди.  У Солиқ кодексига мувофиқ ЭҲФ тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни, хизматларни сотувчи, етказиб берувчи  томонидан расмийлаштирилади .

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт .

Товарларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ олиш асосида ўтказиш ёки ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш, шу жумладан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажармаганда гаровга қўйилган товарларни айирбошлаш ва ўтказиш реализация қилиш деб эътироф этилади .

Банк томонидан депозит бўйича ҳисобланган фоизларни олиш товарлар ва хизматларни реализация қилиш тушунчаси остига тушмайди. Шу боис, фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона депозит бўйича олинган фоизлар суммасига бир томонлама ЭҲФ тақдим этиши керак эмас, балки уларни банкнинг маълумотномаси асосида жами даромадга киритиши керак , деб ҳисоблайман. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда фоизлар тарзида олинган даромадга корхона фаолият турига боғлиқ ҳолда қўллайдиган ставка бўйича солиқ солинади .

Олинган фоизлар тарзидаги даромад суммасини Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 120-сатрида қўлда акс эттиринг.

Эътибор беринг

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона эса омонат бўйича ой давомида ҳисобланган фоизларга, ушбу даромад автоматик тарзда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилиши учун, албатта бошқа даромад учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиши керак . Бунда “Бошқа даромадлар” ҳужжат турини ва МХИК “11801001016000000 – Фоизлар”ни танлаш лозим.

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text191375_depozit_buyicha_foizlar_summasiga_ehf_taqdim_etish_kerakmi