Таъсисчига дивидендларни чет эл валютасида тўлаш мумкинми

preview

“Жамиятда жисмоний шахс бўлган уч нафар таъсисчи бор, улардан икки нафари – Ўзбекистон норезиденти ҳисобланади.

Таъсисчиларга дивидендларни чет эл валютасида тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, корхонанинг банкда валюта сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари чегириб ташланадиган харажатлар бўладими?” 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган  тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Таъсисчига дивидендларни фақатгина у Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган тақдирда чет эл валютасида тўлаш мумкин.

Ушбу операция жорий халқаро операциялар жумласига киради ва у билан боғлиқ резидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишга рухсат берилган .

Норезидентга дивидендларни тўлаш пайтида, агар корхонанинг ҳисобрақамида ўз валютаси мавжуд бўлмаса, уни сотиб олиш зарурияти юзага келади. Бунда банкнинг тижорат курси ва Марказий банк курси ўртасида четлашиш юзага келади.

Бундай операцияларда зарарлар – бу фойда солиғи бўйича чегириб ташланадиган харажатлардир, сабаби дивидендларни тўлаш компаниянинг мажбурияти ҳисобланади ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга биноан халқаро операциялар жумласига киради.

Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган таъсисчиларга дивидендлар фақат ЎзР валютасида тўланади .

 

 

 

Дивидендлар Дивидендлар Дивидендлар /uz/publish/doc/text193671_tasischiga_dividendlarni_chet_el_valyutasida_tulash_mumkinmi