Корпоратив совғалар қандай ҳисобга олиниши керак
Тавсияда:
– қуйидагиларни ҳисобга олиш:
ходимлар ва уларнинг болаларига бериладиган совғаларни;
мижозлар ва ҳамкорларга бериладиган совғаларни;
ваучерлар совға қилинишини.
Тавсияга Президентнинг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Сиз совғалар сони, қиймати ва етказиб берувчисини белгилаб олганингиздан кейин раҳбар томонидан ходимлар ва уларнинг болаларига совғаларни сотиб олиш тўғрисида буйруқ чиқарилиши лозим. Унда совғаларни сотиб олиш учун қанча суммада пул маблағлари ажратилганлиги ҳамда айнан ким уларни сотиб олиш ва тарқатиш учун масъул эканлиги қайд этилади.
Харид қилинган совғалар, агар уларнинг хариди учун корпоратив банк картасидан (КБК) тўлов қилинган бўлса, етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси ёки НКТ чеки асосида кирим қилинг.
Маълумот учун
- Ташкилотнинг харажатларини тасдиқловчи онлайн-НКТ чеки билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида батафсил тавсияда ўқинг.
Агар совғалар ходимлар ва уларнинг болалари учун мўлжалланган бўлса, совғаларнинг сони ва қийматини кўрсатган ҳолда тарқатиш қайдномасини расмийлаштиринг. Ходимлар уларни имзо қўйиб олишлари лозим.
Агар сиз ташкилотда ишламайдиган шахсларни – ишдаги ҳамкорлар, муҳим мижозларни, ўз муассислари – жисмоний шахсларни ёки пенсияга чиққан собиқ ходимларни табриклаётган бўлсангиз, бундай олувчиларнинг рўйхатини тузинг ва уни ҳам буйруққа илова қилинг. Сизга ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш учун уларнинг ЖШШИР керак бўлади.
Совғалар...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter