ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдириш керак
Тавсияда:
– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича Ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби ва тўлдиришга доир мисол;
– бош офис ва филиал учун Ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисоллар.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш ва ДСИга тақдим этиш учун электрон рақамли имзоингиз (ЭРИ) ёрдамида www.my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва 11101_16 код остида ҳисоб-китоб шаклини танланг.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботнинг таркибига қуйидагилар киради:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби;
- 1-илова. «Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари»;
- 2-илова. «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси»;
- 3-илова. «Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби»;
- 4-илова. «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот»;
- 5-илова. «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот»;
- 6-илова. «Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотнома»;
- 7-илова. «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида жисмоний шахслардан касаначилик фаолияти бўйича олинадиган даромадлар ва даромад солиғи тўғрисидаги...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter