Айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича молиявий ҳисобот кимга топширилади

preview

Сиз учун қуйидаги йўриқномани тайёрладик:Ҳисоботлар ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланиши (09.01.2024 й. ПҚ-8-сон) ҳамда бу борада келиб тушаётган кўплаб саволлар муносабати билан buxgalter.uz «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВАга мурожаат қилди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналига аъзо бўлинг.

 

– Президентнинг 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарорига мувофиқ 2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

Ушбу қарорда бухгалтерия ҳисобини юритишдан озод қилиш назарда тутилмаганлигига эътибор қаратинг. Бухгалтерия маълумотларида бошқа кўплаб ташқи ва ички фойдаланувчилар бор. Шундай қилиб, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ, Қонуннинг мақсади бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:

  • давлат солиқ хизмати органларига;
  • таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;
  • давлат статистика органларига;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа органларга.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда, Президент қарорлари мажбурий кучга эга бўлганлиги сабабли айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиганлар солиқ органларига молиявий ҳисоботларни тақдим этмайдилар, лекин статистика органларига ҳисобот топширишдан озод қилинмайдилар.

Шундай қилиб, айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиганлар статистика органларига ҳисобот тақдим этишлари шарт, уларнинг рўйхати 09.01.2024 йилдаги ПҚ-8-сон Президент Фармонига 2-иловада келтирилган.

Сиз учун қуйидаги йўриқномани тайёрладик: ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботларини топшириши керак.

Умуман олганда, молиявий ҳисоботлар солиқ органлари солиқ базасини баҳолашлари ҳамда солиқ тўловчининг амалдаги солиқ талабларига мувофиқлигини текшира олишлари учун солиқ органларига тақдим этилади.

Айланмадан солиқ қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланганлиги сабабли, солиқ органларига тўғридан-тўғри молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг ҳожати йўқ. Солиқ органлари ЭҲФ ва онлайн-НКМ орқали солиқ тўловчининг жами даромади миқдори тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Зарурат бўлганда солиқ органлари ўзларини қизиқтирган маълумотларни статистика органларидан рақамли ҳукумат платформаси орқали маълумот алмашиш доирасида олишлари мумкин, бу эса маълумотлар такрорланишининг олдини олади.

 

Buxgalter Proда статистика ҳисоботининг актуал шакллари рўйхати мавжуд
У ёки бу статистика ҳисоботини ким, қайси даврийликда ва қандай муддатларда топширишини билиб олинг:
2024 йил учун давлат статистика ҳисоботининг