1 февралдан ижтимоий нафақалар миқдори қандай ўзгарди

preview

Президентнинг 31.01.2024 йилдаги ПФ-24 сонли Фармони билан 2024 йил 1 февралдан бошлаб пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилди.

 

Қонунчиликдаги янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эндиликда қуйидаги ижтимоий таъминот турларининг минимал миқдори ойига 621 минг сўмни (илгари 568 минг сўм) ташкил этади:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
  • қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда иш стажи тўлиқ бўлмаганда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа. Кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

 

Манба