Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчилар сув солиғини қандай тўлайди
“Корхона алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаради. Сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузилган. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун ойига тахминан 700–800 куб сув ва бошқа мақсадлар учун (канализация, суғориш, иситиш ва ҳоказо) – 200–300 куб сувдан фойдаланамиз.
2020 йилга қадар алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотлар (пиво ва винодан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари иккита сатрда белгиланган: алоҳида алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича ва алоҳида – бошқа мақсадлар учун. Тегишинча, биз сув солиғини турли ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарганмиз ва тўлаганмиз.
Аммо 2021 йилдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларида иккинчи сатрни (бошқа мақсадлар учун) олиб ташлашди ва ягона ставкани беришни бошлашди.
Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар 2024 йилдан бошлаб бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қайси ставкасини қўллаши лозим?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
– Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув учун саноат корхоналари учун белгиланган солиқ ставкасини қўллашади.
Алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотни ишлаб чиқарувчи юридик шахслар:
- алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотни ишлаб чиқариш;
- бошқа мақсадлар учун фойдаланилган сувнинг ҳажми бўйича солиқ базасини алоҳида аниқлайди .
Алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда истеъмол идишидаги тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сувнинг ҳажми тушунилади.
Тегишинча, турли солиқ ставкалари қўлланилади.
2024 йилда ушбу ставкалар:
- алкоголсиз ичимликларни ва алкоголь маҳсулотларини (пиво ва винодан ташқари) ишлаб чиқариш учун фойдаланилган сув ҳажми бўйича – ер усти ва ер ости сувлари бўйича 1 куб метр учун 34 160 сўм ;
- бошқа мақсадлар учун фойдаланилган сув ҳажми бўйича – ер усти сувлари бўйича 1 куб метр учун 638 сўм ва ер ости сувлари бўйича 1 куб метр учун 760 сўм (саноат корхоналари учун ставкалар) .
2021–2023 йилларда ҳам солиқ ставкаларини қўллаш тартиби шундай бўлган.
Сув ресурсларига солиқ солишнинг барча ўзига хос жиҳатлари Buxgalter Pro маълумотнома-эксперт тизимида
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни кимлар тўлайди
- Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак
- Алкоголсиз ичимликларни ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга сув солиғи қандай ҳисобланади
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловларини қандай тўлаш керак