Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
15 август
• 2024 йил июль ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м., СК 407-м. 4-5-қ.).
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи жисмоний шахсга даромадлар тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади;
• 2024 йил август ойи учун қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 392-м. 1-2-қ.).
Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлайдилар;• 2024 йил июль ойи учун айланмадан солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий белгиланган миқдорда айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 470-м. 3-қ. 1-б., 470-1-м. 8-қ.);
• айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил июль ойи учун онлайн НКМ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни (23.11.2019 й. ВМҚ-943-сон қарорга 1-илованинг 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).