Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми
«Корхона – Кибер-парк резиденти, иш ҳақи солиқлари бўйича имтиёзларни қўллайди. Ходимлардан бири моддий ёрдам олади. Бу ҳолда уни тўлашда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш керакми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Материал “Жавоб берамиз!” пуллик базасидан олинган, истисно тариқасида нашр этилмоқда. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
– Кибер-парк сайтида 15.06.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизликни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4751-сонли қарорга мувофиқ 30.06.2017 йилдаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5099-сонли Фармони билан берилган имтиёзлар амал қилиши Кибер-парк резидентларига тарқатилиши ҳақида хабар жойлаштирилган.
Хусусан, кластер резидентлари 2028 йил 1 январгача қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган:
- барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, шунингдек ягона ижтимоий тўлов;
- ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари).
15.06.2020 йилдаги ПҚ-4751-сон қарор эркин фойдаланишда йўқ. Бироқ, агар ПҚ-4751-сон қарорнинг ушбу нормаси бекор қилинмаган бўлса, сиз уни қўллашга ҳақлисиз.
30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 8-бандига кўра, Технопарк резидентлари билан меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
- 7,5% қатъий ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади;
- солиқ солиш мақсадида аниқланадиган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади ҳажмига киритилмайди.
ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-бандида эса Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январгача барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан озод қилингани айтилган.
Солиқ кодексининг 377-моддаси 10-бандида эслатиб ўтилган моддий ёрдам турлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланмайди, улар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради. Шунинг учун ушбу моддий ёрдам турларидан исталганини тўлашда унга Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ имтиёзни қўллаган ҳолда 12% ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши керак.
Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ижтимоий солиқ солинмагани сабабли, у бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди .
Солиқ кодексининг 377-моддаси 10-бандида кўрсатилмаган моддий ёрдам рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар таркибида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради . Шунинг учун уни тўлашда ижтимоий солиқ бўйича имтиёз қўлланилади, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи эса 7,5% ставка бўйича тўланади.
Buxgalter.uz тавсия этади: