Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал пуллик "Биз жавоб берамиз!" базасидан олинган, у истисно тариқасида эълон қилинмоқда. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.
Фойда солиғи
– Агар юк турли мамлакатларда жойлашган пунктлар орасида ташилса ва улардан бири Ўзбекистон бўлса, бу ташиш халқаро ҳисобланади . Бу хизмат Қозоғистон билан солиқ солиш соҳасидаги халқаро шартнома қоидаларини ҳисобга олган ҳолда норезидент даромадидан олинадиган фойда солиғи билан солиқ солинади .
Солиқни даромад тўлов манбаи - ўзбекистонлик корхона солиқ агенти сифатида ҳисоблайди ва ушлаб қолади .
Агар ташишни хорижий компаниянинг ўзи амалга оширса, унинг даромадига 6% ставка бўйича солиқ солинади .
Агар хизмат кўрсатган норезидент - бошқа юк ташувчиларни жалб қиладиган транспорт-экспедиция компанияси бўлса, фақат мукофот суммасига 20% ставка бўйича солиқ солинади . Лекин бунинг учун хорижий компания сизга харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак. Агар ҳужжатлар бўлмаса, импорт шартномаси бўйича юкни ташиш учун бутун суммага 6% ставка бўйича солиқ солинади.
Хизмат олувчи корхона норезидентга даромад тўланган санадан кейинги кундан кечиктирмай солиқни бюджетга тўлаши керак. Шунингдек, даромад тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай Тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керак .
Бунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида даромад ва мулкка икки марта солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (Олмаота, 1996 йил 12 июнь) қоидаларини ҳисобга олинг. Унинг 8-моддасига кўра, қозоғистонлик компаниянинг халқаро ташишлардан олган даромадларига Қозоғистонда солиқ солинади.
Транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар ҳам бошқа даромадлар сифатида Ўзбекистонда солиқ солишдан озод қилинади .
Солиқ имтиёзларини қўллаш учун даромад тўлашдан олдин қозоқ компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўранг . Бундай ҳужжат Солиқ кодексида белгиланган талабларга мос келиши керак .
Buxgalter.uz тавсия этади:
ҚҚС
Хорижий компания халқаро ташишни амалга оширса, Ўзбекистон ташиш ва транспортировка хизматлари реализация қилинган жой деб тан олинмайди . Демак, Ўзбекистон юридик шахсида ҚҚС бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.
Buxgalter.uz тавсия этади: