2025 йил 1 январдан мавжуд унитар корхоналарни нима кутмоқда

preview

«АЖ (давлат улуши йўқ) таркибида бир нечта унитар корхоналар мавжуд. 2025 йил 1 январгача бундай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар қайта ташкил этилиши керак . Улар қандай шаклларга қайта ташкил этилади? 2025 йил 1 январдан амалдаги унитар корхоналарни қандай оқибатлар кутмоқда?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал пулли «Жавоб берамиз!» базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Ҳақиқатан ҳам, 2023 йил 1 мартдан юридик шахсларни унитар корхона (УК) ёки қўшимча масъулиятли жамият (ҚМЖ) ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Президентнинг 08.11.2022 йилдаги ПҚ-415-сон қарори билан Адлия вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идораларга 2023 йил 1 мартгача мавжуд унитар корхоналар ёки қўшимча масъулиятли жамиятларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш жараёнларини 2025 йил 1 январгача якунлашни назарда тутувчи ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш топширилган . УК масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) ёки АЖга айлантирилиши мумкин.

Бунда ҳозирги вақтгача ПҚ-415-сон қарорга мувофиқ унитар корхоналар (70, 72 ва бошқа моддалар) ва қўшимча масъулиятли жамиятларга (58, 63-моддалар) оид Фуқаролик кодекси моддаларига, шунингдек «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонун, Давлат корхоналари тўғрисидаги низом ва бошқа НҲҲга ўзгартиришлар киритилмаган.

 

 

 

Унитар корхонаси Унитар корхонаси Унитар корхонаси /uz/publish/doc/text204358_2025_yil_1_yanvardan_mavjud_unitar_korhonalarni_nima_kutmoqda