Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

preview

2024 йил декабрь ойида қонунчиликдаги ўзгаришларнинг анъанавий шарҳини тайёрладик. Уларнинг ҳаммаси - бухгалтер билиши керак бўлган маълумотлар.

 

Тўқимачилик соҳасида айрим имтиёзлар охирги ой амал қилади

2024 йил 31 декабргача тўқимачилик корхоналари учун қуйидаги енгилликлар амал қилади :

  • ип-калава экспорти учун ундириладиган йиғим миқдори 5 баравар камайтирилди (1 кг учун 0,01 АҚШ доллари);
  • бўялган мато ва бўялган газлама реализациясидан тушган умумий тушумда ички бозордаги реализация улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналар учун - ижтимоий солиқни 1фоиз ставкада тўлаш ва юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини тўлашни 3 йилгача кечиктириш.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан ип-калава ишлаб чиқарувчиларга ўз эҳтиёжлари учун қўшни бўлмаган мамлакатлардан пахта ва сунъий толани импорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизини қоплаш нормасининг муддати тугайди.

 

Ноқонуний қурилмаларга эътибор

2024 йил 31 декабрдан сўнг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги назорат ҳудудий инспекцияларида дастлабки рўйхатдан ўтказмасдан қурилган бино ва иншоотларни фойдаланишга рухсат олиш имконсиз бўлади .

 

Реклама учун паспортларнинг амал қилиш муддати тугади

1 декабрдан бино ва иншоотларда амал қилиш муддати кўрсатилмаган реклама жойлаштириш жойларининг паспортлари ўз кучини йўқотади .

Янги паспортларни энди ЯИДХП орқали янги қоидалар бўйича олиш керак бўлади.

Ер участкалари учун муддатсиз паспортлар 2030 йил 1 декабргача амал қилади.

 

Мажбурий ижро бюроси юритадиган Мажбуриятлар реестри жорий этилмоқда

Қарздорда мол-мулк бўлмаса, у ҳақидаги маълумот албатта Мажбуриятлар реестрига киритилади . Ижро иши доирасида унга нисбатан қўлланилган барча чекловлар сақланиб қолади.

Реестрдаги қарздорда актив ёки маблағ пайдо бўлса, мажбурий ижро давом эттирилади.

 

Бизнес учун миллий туристик ярмарка

Декабрь B2B миллий туристик ярмаркасининг ҳар йили ўтказиладиган ойига айланади. Унда бутун мамлакатдан туризм соҳаси вакиллари иштирок этиши мумкин .

 

2024 йил 1 декабрдан бўладиган бошқа ўзгаришларни Norma.uz сайтида ўқинг.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text204509_uzbekistonda_2024_yil_dekabrda_nimalar_uzgaradi