Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
14 декабрь
• 2024 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни (21.12.2004 й 595-сон ВМҚга 1-илова 16-б.);
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил январдан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида солиқ ҳисобида турган жой бўйича белгиланган шаклда хабарнома тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 470-1-м. 1-қ.);
Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ даврида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан воз кечиб, СК 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайтиш ҳуқуқига эга, бунинг учун бу ҳақдаги хабарномани рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органларига навбатдаги солиқ даври (календарь йили) бошланишидан 10 кун олдин тақдим этади (СК 470-1-м. 6-қ.);
• қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қолган қисмини (йиллик сумманинг 30%) тўлашнинг сўнгги куни (СК 448-м. 7-қ.).