Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак
«Хизмат кўрсатувчи қандайдир сабабларга кўра ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмади. Шунинг учун биз ўзимизнинг бирламчи ҳужжатимизни расмийлаштиришимиз керак. Булар қандай ҳужжатлар бўлиши керак?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Ўзининг бирламчи ҳужжати хўжалик операцияси амалга оширилган, лекин тасдиқловчи бирламчи ҳужжат бўлмаган ҳолда тузилади. Масалан, корхонага хизмат кўрсатилган, ижрочи ЭҲФни дарҳол тақдим этмаган, буюртмачи эса ушбу харажатларни ҳисобда акс эттириш керак. Бу ҳолда харид қилинган хизматларни кўрсатган ҳолда қабул қилиш далолатномасини тузиш мумкин.
Далолатномада қуйидаги мажбурий реквизитлар тўлдирилиши керак:
- ҳужжат тузилган юридик шахснинг номи;
- ҳужжатнинг номи ва рақами, тузилган санаси ва жойи;
- хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натурал ва пул ифодасидаги ўлчов бирликларини кўрсатган ҳолда);
- хўжалик операциясини амалга оширган шахс(лар)ни идентификация қилиш учун зарур бўлган лавозимлар номи ва фамилия ҳамда исми-шарифларини кўрсатган ҳолда имзолар ёки бошқа реквизитлар .
Далолатнома раҳбар томонидан тасдиқланиши ва муҳр, агар у мавжуд бўлса, қўйилиши керак. Муҳр бирламчи ҳужжатнинг мажбурий реквизити ҳисобланмайди.
Эътибор беринг!
ЭҲФ ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ЭҲФни қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкин . Бунда носозликлар ЭҲФ операторининг расмий тасдиғига эга бўлиши керак.
Уларни бартараф этгандан сўнг 5 кун ичида вақтинчалик қоғоз ҳисоб-фактураларнинг маълумотларини ЭҲФ тизимига киритиш шарт. ЭҲФ расмийлаштирилганда қоғоз вариантидаги каби ўша санани кўрсатинг.
Мавзу бўйича фойдали тавсия бор: