Бухгалтернинг барқарорлик рейтинги

preview

Ўзбекистонда рақамлаштиришнинг илк даврида бухгалтер бўлиб ишламаган бўлсангиз, сурункали стресс ҳақида нимани ҳам билардингиз... Тан олинг, сўнгги икки-уч йилда шахсан сизга ишни эплаб кетиш учун нима ёрдам берди? Ҳатто сиз ҳеч нарса ёрдам бермади деб ҳисобласангиз ҳам, келинг, барибир сизнинг шахсий ички барқарорлик рейтингингизни аниқлашга ҳаракат қилайлик. Балки ҳаммасининг сабаби шунда бўлиши мумкин!

Агар 100 балл тўпласангиз, демак, сиз – ҳақиқий хазина ва янгиликлардан тўлиқ фойдаланишга эришгансиз! Шундай қилиб...

 

Эътибор беринг:

 Тест қуйидаги махсус ҳолатларни ҳисобга олмайди:

  • Солиқ ёки молиявий ҳисоботни юбориш жараёнида серверларнинг ишдан чиқиши.
  • ТЭТКдан ўтган ой учун ҳисобварақ-фактурани 17 санада олиш.
  • Солиқ идорасининг жума куни кечқурун тўсатдан келиши.
  • Бензинни тонналарда кирим қилиш зарурати.
  • Ҳужжатлар билан ишлашнинг йўлга қўйилган тизимини қайта қуриш ва жиҳоз сотиб олиш талаб қилинадиган навбатдаги мажбурий ягона электрон тизимнинг тўсатдан жорий этилиши.

 

Бухгалтернинг барқарорлик рейтинги

(максимал 100 балл)

 

1. «Солиқ аудити» сўзига реакция (15 баллгача)

  • Хотиржам ишлашни давом эттиради (+15)
  • Хотиржам ишлашни давом эттиради, лекин коньяк харид қилиб қўйган (+10)
  • Хатоларни шошиб излай бошлайди (+5)
  • Ҳушидан кетади ёки стол тагига яширинишга уринади (0)

 

2. Қаҳва ичиш тезлиги (10 баллгача)

  • Кунига 1–2 финжон (+10)
  • 3–5 финжон (+7)
  • Қаҳва машинаси тўхтовсиз ишлайди (+3)
  • Чой бор пиёлага тўғридан-тўғри қаҳва дамлади (0)

 

3. Иш столининг ҳолати (10 баллгача)

  • Мукаммал тартиб (+10)
  • Назорат остидаги ижодий тартибсизлик (+7)
  • Ҳужжатларнинг археологик қатламлари, кўчки хавфи юқори (+3)
  • Ҳужжатлар ўз экотизимини ҳосил қилган (0)

 

4. Excel билан муносабатлар (15 баллгача)

  • Формулаларни моҳирона эгаллаган (+15)
  • Вақти-вақти билан Excelни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилади (+10)
  • Excel билан тирик мавжудот каби гаплашади (+5)
  • Excel шахсий душманлар рўйхатига киритилган (0)

 

5. Бир сўмлик хатони излашдаги хулқ-атвор (15 баллгача)

  • Барча ўтказмаларни пухта текширади (+15)
  • Ҳамкасбларни ёрдамга чақиради (+10)
  • Қаҳва қуйқаси ва катта арканларда фол очишни бошлайди (+5)
  • Сўмга қонли қасос эълон қилади (0)

 

6. «... йилги ҳужжатлар қаерда?» деган саволга реакция (15 баллгача)

  • Хотиржам архивдан олади (+15)
  • Шкафлардан асабий излай бошлайди (+10)
  • Оқариб кетади ва асрни аниқлаштиришни сўрайди (+5)
  • Касаллик варақасига чиқади (0)

 

7. Белгиланган муддатларга муносабат (10 баллгача)

  • Ҳаммасини олдиндан топширади (+10)
  • Вақтида, лекин охирги дақиқаларда топширади (+7)
  • «Яхши ёнаётган дедлайн зерикарли офисни электр токидан ёмон ёритмайди» тамойили бўйича яшайди (+3)
  • Белгиланган муддат – бу ишни бошлаш нуқтаси деб чин дилдан ишонади (0)

 

8. Иш куни охирида соч турмагини тартибли сақлаш қобилияти (10 баллгача)

  • Pinterest даги услуб белгиси каби кўринади (+10)
  • «Баҳорги шабада» услубидаги енгил бадиий тўзғиш (+7)
  • «Онамнинг математигиман» сочи (+3)
  • Эйнштейн ҳавас қилган бўларди (0)

 

Натижалар талқини: 

 А: 80–100 балл: Бухгалтер-файласуф. Солиқ рақамлаштириши ютуқлари билан тенгсиз жангда хотиржамликни сақлай олади.

 Б: 60–79 балл: Тажрибали жангчи. Стрессларга чидамли, лекин баъзида қучоқлаш ва шоколадга муҳтож.

С: 40–59 балл: Хавф зонасида. Таътил кўринишидаги шошилинч профилактика талаб этилади.

Д: 0–39 балл: Танг ҳолат. Телефон ўчирилган ҳолда, афзал равишда денгиз бўйида узоқ реабилитация курси зарур.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text205143_buhgalterning_barqarorlik_reytingi