Февраль ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
IT-парк резидентлари учун солиқларга оид ўзгаришлар, экспортчилар учун субсидия ва компенсацияларнинг бекор қилиниши, темир йўл чипталари нархининг ошиши ва 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги бошқа янгиликлар ва ўзгаришларни бизнинг шарҳимизда ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
IT-парк резидентлари учун 14.10.2024 й. ПФ-157-сон 3-б.:
- 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача Ўзбекистон билан Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимни тузмаган давлатларнинг юридик шахслари, календарь йили давомида экспорт хизматлари ҳажми 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатган (шу жумладан, роялти тўланадиган) тақдирда, кўрсатилган календарь йили охиригача фойда солиғидан озод қилинади;
- 2025 йил 1 январгача Ўзбекистон норезидентлари – муассисларнинг дивидендларидан солиқ 5% ставкада ушлаб қолинган. Экспорт ҳажми жами даромаднинг 50%дан ортиқ бўлган IT-парк резидентлари учун ушбу имтиёз 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача узайтирилди 14.10.2024 й. ПФ-157-сон 2-б. СК 483-м. 61-қ..
Экспортчилар учун 27.12.2024 й. ПФ-228-сон 1-б.:
1 февралгача экспортчилар 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган операциялар бўйича ўз маҳсулотини ташиш харажатлари учун сўнгги субсидия ва компенсацияларни олади.
Бу ҳақда батафсил нашримизда ёзган эдик:
Электромобиль эгалари ва инфратузилма лойиҳаловчилари учун 01.11.2024 й. ВМҚ-732-сон 2-б.:
Давлат муассасалари, меҳмонхоналар, бизнес марказлар, савдо ва умумий овқатланиш объектлари, халқаро ва давлат аҳамиятига молик автойўллар инфратузилмаси объектлари лойиҳаларида тўхташ жойларининг камида 5%и электромобиллар учун қувватлаш станциялари билан жиҳозланиши керак.
Ҳудудлардаги автоташувчилар учун 30.10.2024 й. ВМҚ-718-сон 3-б.:
Зарар келтириб ишлайдиган автобус йўналишларига эга йўловчи ташувчилар ЯИДХП орқали субсидиялар олишлари мумкин.
Лицензияга эга бўлган ва тижорий асосда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида 30%гача зарар кўрган автобус йўналишлари зарарли ҳисобланади (Тошкент шаҳри бундан мустасно).
Саёҳатчилар ва юк ташувчилар учун:
Қозоғистон билан чегарадаги «Довуд ота» («Тажен») назорат ўтказиш пункти уч ойга қисман ёпилади. Сабаб – таъмирлаш ишлари, деб хабар беради ДБҚ матбуот хизмати.
Хусусан, бу даврда назорат ўтказиш пункти орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва оғирлиги 3,5 тоннадан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади. 3,5 тоннадан оғир юк машиналари учун, агар зарурий рухсатномалар расмийлаштирилган бўлса, бу чеклов тааллуқли эмас.
Тезюрар ва юқори тезликдаги поездлар йўловчилари учун:
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тезюрар ва юқори тезликдаги поездларда юриш тарифлари оширилиши ҳақида маълум қилди. Вагон тоифасига қараб нарх 20%дан 30%гача оширилади.
Ижтимоий соҳа учун:
- Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг касбий кўникмалар марказлари ишсизларни манзилли ўқитишга киришади. Бу ерда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга иш берувчиларнинг буюртмалари ва тижорат банклари мижозларининг эҳтиёжлари асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқитилади 17.01.2025 й. ПҚ-12-сон 14-б.;
- касбий таълим учун стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек Кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилаларнинг давомийлиги 3 ойдан ортиқ бўлган ўқув курсларига қабул қилинган ишсиз аъзоларига тўланади 17.01.2025 й. ПҚ-12-сон 15-б.;
- ижтимоий карталарни тақдим этиш ва мурожаат қилиш масалалари бўйича «Қайноқ линия» синов тартибида ишга туширилади. Мурожаат учун қисқа рақам – 1070 27.12.2024 й. ВМҚ-897-сон 3-б. «б» к.б.;
- Тошкент шаҳридаги давлат боғчаларида пилот лойиҳа сифатида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давоматини электрон ҳисобга олиш – иш вақти ва овқатланиш харажатларини назорат қилиш учун юритилади 18.12.2024 й. ВМҚ-848-сон 3-б.;
- аҳолига кредитлар олишда ёрдам бериш учун банкларнинг туман бўлимларида «маҳаллий банкирлар» иш бошлайди, – деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади