Февраль ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«Харидор жўнатилган товар учун тўловни амалга ошира олмайди, фақат уни қайтариши мумкин. Лекин жўнатув бир йилдан ортиқ вақт олдин бўлгани сабабли, биз товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштира олмаймиз. Ҳар иккала корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади».
Харидор товарни бир йилдан ортиқ вақтдан сўнг қайтарганда ва товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштириб бўлмайдиган вазиятда нима қилиш мумкинлигини Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
– Товарларни тўлиқ ёки қисман қайтаришда ушбу товарларни қабул қилувчи тасдиқлайдиган қўшимча манфий ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Қўшимча ЭҲФни тузатишлар киритилаётган ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилган санадан бошлаб бир йил муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати доирасида расмийлаштириш мумкин 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова 40–41-б..
Кўриб чиқилаётган ҳолатда товар реализация қилинганидан сўнг 1 йилдан ортиқ вақт ўтган, шунинг учун манфий ЭҲФ тақдим этиб бўлмайди. Товар қайтаришини қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиришга тўғри келади. Лекин бунда на харидор, на сотувчи ҚҚС ва фойда солиғи бўйича тузатишлар киритиши мумкин СК 269-м. СК 332-м..
Ушбу ҳолатда харидор сотувчига бу товарни ўзи сотиб олган нархда сотиши мумкин. Шунда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари ҳам тартибга солинади. Кейин томонлар бир-бирларига пул ўтказмасдан, ўзаро бир турдаги талабларни ҳисобга олиш йўли билан қарздорликни ёпишлари мумкин ФК 343-м..
Буни ушбу товарни сотиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмаса ёки харидорда бундай ҳужжатлар мавжуд бўлса, амалга ошириш мумкин.