Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди (31.01.2025 й. ВМҚ-55-сон). Ҳужжат 2025 йил 4 майдан кучга киради, бироқ рўйхатдаги айрим позициялар кейинроқ қўлланила бошлайди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Умумий асосларда қиймати 10 минг АҚШ долларигача бўлган товарнинг божхона расмийлаштируви учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, қиймати 1 млн АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган товар учун БҲМнинг 25 баравари миқдорида божхона йиғимини тўлаш керак бўлади:
Т/р |
Божхона йиғимлари тури |
Ставкалар |
1 |
Божхона расмийлаштируви учун: а) божхона юк декларацияси (БЮД)ни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни тегишли божхона режимларида ("вақтинча сақлаш", "давлат фойдасига воз кечиш", "йўқ қилиш" ва мазкур банднинг "б", "в", "г" ҳамда "д" кичик бандларида кўрсатилган товарлардан ташқари): |
|
|
10 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 1 баравари |
|
10 000 дан 20 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 1,5 баравари |
|
20 000 дан 40 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 2,5 баравари |
|
40 000 дан 60 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 4 баравари |
|
60 000 дан 100 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 7 баравари |
|
100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 10 баравари |
|
200 000 дан 500 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 15 баравари |
|
500 000 дан 1 000 000 АҚШ долларигача |
БҲМнинг 20 баравари |
|
1 000 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ |
БҲМнинг 25 баравари |
|
б) "транзит", "божхона ҳудудида қайта ишлаш", "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимларида товарларнинг БЮДни тақдим этиш орқали (бир дона декларация учун) |
БҲМ 25%и |
|
в) юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасининг БЮДни тақдим этиш орқали (бир дона декларация учун) |
БҲМнинг 2,5 баравари |
|
г) божхона кирим ордерини қўллаган ҳолда товарларни расмийлаштириш орқали (бир дона ордер учун) |
БҲМ 25%и |
|
д) халқаро курьерлик жўнатмалари (1 кг (брутто) * Бунда посилка оғирлигиқуйидагича яхлитланади: 0,1 – 1,4 кг =1 кг; 1,5 кг = 2 кг (брутто)). |
БҲМ 2%и |
2 |
Декларантнинг аризаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш учун (бир дона қоғоз шаклдаги ёки электрон шаклдаги декларация учун) |
БҲМ 25%и |
3 |
Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқари ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун (божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тартибда расмийлаштирувдан ўтказилган БЮДлар бундан мустасно)**: ** Агар божхона органи бир соатдан кам вақт сарфлаган бўлса, йиғим ходимнинг тўлиқ бир соатлик иши учун ундирилади. |
|
|
а) иш вақтидан ташқари вақтлар, дам олиш ва байрам кунлари (ҳар бир БЮД учун) |
БҲМ 25%и |
|
б) божхона инспектори томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечирувини, юк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун): |
|
|
иш вақтида: |
БҲМ 25%и |
|
иш вақтидан ташқари вақтлар, дам олиш ва байрам кунлари: |
БҲМнинг 2 баравари |
4 |
Божхона омборида товарларни сақлаганлик учун (ҳар бир сутка учун): |
|
|
дастлабки 10 сутка мобайнида 1 тонна (брутто) учун |
БҲМ 3%и |
|
ҳар бир кейинги суткалар учун 1 тонна (брутто) учун |
БҲМ 4%и |
5 |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб борганлик учун: |
|
|
200 км масофагача |
БҲМнинг 2 баравари |
|
200 км дан ортиқ масофагача |
БҲмнинг 5 баравари |
6 |
Божхона органлари томонидан товар бўйича дастлабки қарорни қабул қилганлик учун |
БҲМ 75%и |
7 |
Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган, белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларини вақтинча сақлаганлик учун ҳар 100 кг.гача оғирликка тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун |
|
|
дастлабки 5 кунда |
БҲМ 5%и |
|
кейинги 10 кунда |
БҲМ 7%и |
|
қолган кунларда |
БҲМ 10%и |
|
тез бузиладиган товарлар учун |
БҲМ 15%и |
8 |
Декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун, бундан ахборот тизимида декларацияловчи шахс томонидан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бундан мустасно |
БҲМ 10%и |
9 |
Бир интеллектуал мулк объектини божхона реестрида рўйхатдан ўтказиш учун |
БҲМнинг 1 баравари |
1-а ва 3-бандлар 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ставкаларнинг тўлиқ рўйхати ва уларга изоҳлар билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.