Энергия ресурслари билан ишлайдиган хўжалик субъектлари қандай текширилади

preview

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олувчи, ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи, ташувчи, сақловчи, етказиб берувчи (тақсимлаш, реализация қилиш) ва истеъмол қилувчи хўжалик субъектларини сутканинг исталган вақтида текшириш ҳуқуқини олди. Бу 10.02.2025 йилдаги янги ПФ-20-сон Фармонда назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.

Ҳужжат 11 февралдан кучга кирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Президентнинг «Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ бундай текширувлар у бошланган пайтдан 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» АТга рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказилади.

Инспекциянинг ушбу текширувлар учун масъул ходимлари текширув якунида тадбиркорлик субъекти тақдим этган Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришлари шарт.

Қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилди:

  • 24.05.2023 йилдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармон;
  • 14.11.2024 йилдаги «Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармон;
  • 13.02.2023 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарор.

Манбага қаранг.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text206238_energiya_resurslari_bilan_ishlaydigan_hujalik_subektlari_qanday_tekshiriladi