Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
Туман газ таъминоти ташкилоти ЭҲФ тақдим этмаса, табиий газни қандай ҳисобга олиш керак
«Туман газ таъминоти ташкилоти ўтган йилдан бери ўзларининг ички қарорига асосланиб, ЭҲФ тақдим этмаяпти ва табиий газ истеъмолини cabinetaskug.hududgaz.uz ҳаволасидаги шахсий кабинетда ҳисобга олмоқда. Табиий газ айнан шу кабинетдаги электрон ҳисоботга мувофиқ етказиб берилмоқда. ЭҲФ бўлмагани сабабли биз бу харажатларни ҳисобга ололмаяпмиз. Бундай вазиятда табиий газ харажатларини қандай ҳисобга олиш керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизматининг барча тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
– Сизнинг корхонангизда истеъмол қилинган табиий газни ҳисобга олиш учун ҳисоблагич ўрнатилган бўлиши керак. Шунингдек, истеъмол қилинган табиий газ ҳажми сиз кўрсатган сайтдаги шахсий кабинетда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар асосида сиз бухгалтерия ҳисобида табиий газ харажатларини акс эттиришингиз ва фойда солиғини ҳисоблаш учун харажатларни тан олишингиз мумкин. Бироқ кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш учун ЭҲФ зарур.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (хизматларни) реализация қилишда ЭҲФ тақдим этишлари шарт
. Бу – қонунчилик талаби, у газ таъминоти хизматининг ички қарорларига нисбатан юқори юридик кучга эга. Туман газ таъминоти ташкилоти ҳам ЭҲФ тақдим этиши шарт.
Сиз туман газ таъминоти ташкилотининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.
![]()