Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
25 февралдан 10 мартгача қандай статистика ҳисоботларини кечиктирмай топшириш керак?

Статистика ҳисоботининг тасдиқланган шаклларига асосан (18.11.2024 й. АВ да рўйхат рақами 3575-сон) ташкилотлар статистик ҳисоботларни 2025 йил 25 февралдан 10 мартгача кечиктирмай тақдим этишлари керак.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Telegram каналимизга аъзо бўлинг.
№ Илова рақами |
Шакл номи ва тақдим этиш муддати |
Шакл номи ва тақдим этиш муддати |
Тақдим этадилар |
Тақдим этиш муддати |
16 |
1-energiya (ishlab chiqarish) shakli |
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (16-илова) |
Электр энергияси ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи корхоналар |
1 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
17 |
1-energiya (tarmoq) shakli |
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (17-илова) |
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (жами ва ҳудудлар кесимида) |
1 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
22 |
1-fx shakli |
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (22-илова) |
Fermer xoʻjaliklari |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
36 |
1-kom (kvartira) shakli |
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (36-илова) |
Кўп квартирали уйларни бошқарувчи юридик шахслар |
4 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
38 |
1-transport shakli |
Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида ___ йил учун ҳисобот (38-илова) |
Ўз балансида ёки ижарага олган автомобиллари ва хўжалик автомобиль йўллари бўлган юридик шахслар (нотижорат ташкилотлар, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари) Электр транспортида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар |
|
Йиллик |
||||
42 |
1-akt (Internet) |
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот (42-илова) |
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|||
43 |
1-akt shakli |
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (43-илова) |
Маълумотлар узатиш тармоғида (Интернетни қўшган ҳолда) хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар, (провайдерлар, операторлар, хостинг марказлари ва бошқалар), микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари |
3 мартдан |
Йиллик |
||||
44 54 |
1-aloqa shakli |
Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисобот (44-илова) |
Юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, нотижорат ташкилотларидан ташқари) |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|
||
1-pensiya shakli Йиллик |
Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида____йил 1 январь ҳолатига ҳисобот |
ИИВ, МХХ, МВ, ФВВ, ДБҚ ҳудудлар кесимида жамланма ҳисоботни - статистика органларига |
|
|
58 |
1-nnt shakli |
Нодавлат нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (58-илова) |
Ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса, уюшма (иттифоқ) бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиаллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари |
4 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
61 |
1-moliya shakli |
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (61-илова) |
Тижоратчи ташкилотлар бўлган юридик шахслар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги ташкилотлар, кичик корхона ва микрофирмалар, дехқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилотлар бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари, |
5 мартдан |
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар (кичик корхона ва микрофирмалар, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари |
3 апрелдан кечиктирмай |
|||
Йиллик |
||||
63 |
1-kb shakli |
Микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (63-илова) |
Микрофирма ва кичик корхоналар (деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|||
63/1 |
1-kb (qurilish) |
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (63/1-илова) |
Бино ва иншоотлар қурилишига инвестицияларни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|
||
63/3 |
1-kb (kommunal) |
Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб бeрувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг ____ йил учун ҳисоботи (63/3-илова) |
Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув берувчи микрофирма ва кичик корхоналар, (чет эл инвестициялари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан ташқари) |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|
||
63/4 |
1 kb (qx) |
Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (63/4-илова) |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|||
63/5 |
1 kb (eko) |
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (63/5-илова) |
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларга эга, сув объектлари ва жой релефини ифлослантирувчи оқова манбаларга эга, токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|
||
63/6 |
1 kb (akt) (Internet) |
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (63/6-илова) |
Маълумотлар узатиш тармоғида, Интернетни қўшган ҳолда хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган микрофирма ва кичик корхоналар (провайдерлар, операторлар, хостинг марказлари ва бошқалар) (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) |
10 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
|
|
||
63/10 |
1 kb (kvartira) |
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (63/10-илова) |
Кўп квартирали уйларни бошқарувчи микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) |
27 февралдан кечиктирмай |
|
|
|||
Йиллик |
||||
64 |
12-korxona shakli |
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (64-илова) |
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар |
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
64/1 |
12 korxona (savdo) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот (64/1-илова) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахс бўлган улгуржи, чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи |
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Ойлик |
||||
64/2 |
12 korxona (sanoat) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи (64/2-илова) |
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ |
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай (йиллик 6 март) |
Ойлик йиллик |
||||
64/3 |
12 korxona (xizmat) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот (64/3-илова) |
Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ҳамда нотижорат ташкилотлар |
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Ойлик |
Эслатиб ўтамиз
Агар статистика ҳисоботини тақдим этиш муддатининг охирги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни ҳисобот тақдим этиш муддатининг тугаш куни ҳисобланади 16.07.2021 й. АВ рўйхат рақами 3312-сон, Низом 8-б..
Эътибор беринг
Статистик ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш МЖТКнинг 215-моддаси билан маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади