Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари

01.01.2026
author avatar

Алишер КАРИМОВ

Адлия вазирининг ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қурилиш ишлаб чиқаришига доир хусусиятлар;
– қурилиш фаолияти субъектлари;
– қурилиш фаолиятини лицензиялаш;
– лойиҳа-смета ҳужжатлари;
– пудрат шартномаси;
– қурилишдаги бирламчи ҳужжатлар;
– қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • Президентнинг 27.01.2025 йилдаги ПФ-11-сон Фармонига;
  • ВМнинг 18.02.2025 йилдаги 102-сон қарорига;
  • Президентнинг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон Фармонига;
  • Президентнинг 01.12.2025 йилдаги ПҚ-365-сон қарорига;
  • Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармонига.

Ўзбекистонда қурилишни тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади:

Қурилиш ишлаб чиқаришига доир хусусиятлар

Қурилиш маҳсулотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ солишга таъсир кўрсатувчи бир қатор хусусиятларга эга. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар:

1. Давомли ишлаб чиқариш цикли. Қурилиш жараёни бир неча ҳисобот (солиқ) даврларига чўзилади.

Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:

  • объектнинг қиймати қурилишнинг бутун даври мобайнида аниқланади;
  • ҳисоб-китоблар шартли тайёр маҳсулот учун юритилади. Масалан, бажарилган ишлар босқичидан кейин муайян иш турлари учун;
  • даромад ва молиявий натижалар қурилиш тугаллангандан кейин ҳам, қурилиш объекти қисман тайёр бўлганда ҳам (ишлар бажарилишига қараб) шакллантирилади;
  • агар контрактда ишларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган бўлса, узоқ технологик циклли (бир солиқ давридан ортиқ) объектлар бўйича реализация қилишдан олинган даромад солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш маълумотлари асосида даромадни бир меъёрда эътироф этиш принципи инобатга олинган ҳолда аниқланади   .

2. Истеъмолчини персоналлаштириш ва маҳсулотнинг индивидуаллиги. Аксарият ҳолатларда объект барпо этилишидан аввал қурилиш маҳсулоти истеъмолчиси кимлиги маълум бўлади, чунки у аниқ буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида бажарилади. Бу объектнинг баҳосини ёки уни белгилашнинг аниқ механизмини олдиндан белгилаб олиш имконини беради.

Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:

  • ҳам қурилиш объектлари, ҳам аниқ буюртмачилар ва шартномалар бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишнинг зарурати пайдо бўлади.

3. Ишларни юритишнинг жамоавий тусга эгалиги. Қурилишда кўпинча бригада (жамоа) меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидан фойдаланилади.

Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:

  • иш ҳақини бригада аъзолари ўртасида тақсимлашнинг ўзига хос усуллари қўлланилади. Масалан, – меҳнат улуши коэффициентидан (МУК) фойдаланган ҳолда;
  • мукофотлашнинг махсус шаклларидан фойдаланилади. Масалан, – муайян ҳажмдаги ишни муддатидан олдин бажарганлик учун.

4. Материалларнинг катта...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг