Иш берувчилар Ўзбекистонда бухгалтерларга кўпроқ қандай иш ҳақини таклиф қилишади

preview

2025 йил 28 февраль куни Тошкентда (+ онлайн) Ўзбекистон молия мутахассислари Форуми ўтказилади. Бошқа муҳим масалалар билан бир қаторда, унинг иштирокчилари Ўзбекистонда молиявий касблар бозорининг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилишади.

Buxgalter.uz илтимосига биноан Ўзбекистонда бухгалтерлар ва бош бухгалтерларнинг иш ҳақлари ҳақида ACFP раиси Михаил ПЕРПЕР қуйидагиларни айтиб ўтди:

Муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– ACFP HeadHunter маълумотлари асосида 2018-2025 йилларда Ўзбекистонда иш берувчилар бухгалтерлар ва бош бухгалтерларга қандай иш ҳақларини кўпинча таклиф қилганликларини таҳлил қилди. Тадқиқот ҳомийси VENKON GROUP компанияси.

Йиллар бўйича иш ҳақининг энг кўп учрайдиган қийматларини (мода) ва ўсиш тартибида жойлаштирилган маълумотлар қаторидаги ўртача қийматини (медиана*) кўриб чиқамиз. Ушбу кўрсаткичларнинг нисбати молия мутахассислари меҳнат бозоридаги асосий тенденцияларни кўришга имкон беради.

2018-2025 йилларда бухгалтерларнинг иш ҳақи

Давр

Мода

Медиана*

Моданинг медианага нисбати

2018

2 000 000 сўм

2 500 000 сўм

80%

2019

3 000 000 сўм

3 000 000 сўм

100%

2020

3 000 000 сўм

3 500 000 сўм

86%

2021

3 000 000 сўм

4 000 000 сўм

75%

2022

5 000 000 сўм

5 000 000 сўм

100%

2023

5 000 000 сўм

6 000 000 сўм

83%

2024

5 000 000 сўм

7 000 000 сўм

71%

2025**

6 000 000 сўм

7 500 000 сўм

80%

*Ўртача арифметик қийматдан фарқли ўлароқ, медианага кўрсаткичнинг жуда юқори ёки жуда паст қийматлари таъсир қилмайди.

**01.01.2025-19.02.2025 йиллар даври учун маълумотлар.

 

2018-2025 йилларда бош бухгалтерлар иш ҳақи

Давр

Мода

Медиана

Моданинг медианага нисбати

2018

4 000 000 сўм

4 000 000 сўм

100%

2019

4 000 000 сўм

4 000 000 сўм

100%

2020

5 000 000 сўм

5 000 000 сўм

100%

2021

5 000 000 сўм

6 000 000 сўм

83%

2022

10 000 000 сўм

7 500 000 сўм

133%

2023

10 000 000 сўм

8 000 000 сўм

125%

2024

10 000 000 сўм

10 000 000 сўм

100%

2025*

10 000 000 сўм

10 500 000 сўм

95%

*01.01.2025-19.02.2025 йиллар даври учун маълумотлар.

 

Хулосалар:

1. Бухгалтерлар учун: 2018 йилдан 2025 йил февраль ойигача энг кўп таклиф қилинадиган иш ҳақи 3 баробарга (2 млн дан 6 млн сўмгача) ўсди. 2019 ва 2022 йилларда мода ва медиана мос келган, бу стандарт иш ҳақи таклифларининг шаклланганлигини кўрсатади. 2023 йилдан бошлаб мода ва медиана ўртасидаги фарқ ортиб бормоқда, бу бозорнинг қатламларга ажралганлигидан далолат беради.

2. Бош бухгалтерлар учун: шу даврда энг кўп учрайдиган иш ҳақи таклифи 2,5 баробарга (4 млн дан 10 млн сўмгача) ошди.

2022–2023 йилларда мода медианадан юқори бўлган, бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги, юқорироқ стандарти шаклланганлигини кўрсатади. 2024 йилда мода ва медиана 10 млн сўм даражасида тенглашди, бозор барқарорлашди. Ниҳоят, 2025 йилда медиананинг модадан ошиш тенденцияси пайдо бўлди, бу иш ҳақларининг янги ўсиш циклининг бошланишидан дарак бериши мумкин.

 

Модал иш ҳақларининг минтақавий жиҳати

Тадқиқотда бевосита минтақавий тақсимот бўлмаса ҳам, билвосита белгилар бўйича 2024 йилда модал иш ҳақларининг қуйидаги тақсимотини тахмин қилиш мумкин:

Минтақа

Бухгалтернинг модал иш ҳақи

Бош бухгалтернинг модал иш ҳақи

Тошкент

6 000 000-7 000 000 сўм

12 000 000-15 000 000 сўм

Йирик вилоят марказлари

4 000 000-5 000 000 сўм

8 000 000-10 000 000 сўм

Кичик шаҳарлар

3 000 000-4 000 000 сўм

6 000 000-8 000 000 сўм

 

Иш изловчиларнинг кутилмалари билан таққослаш

2024 йилда таклиф қилинган ва кутилган иш ҳақларининг модал қийматларини таққослаш:

Лавозим

Таклиф қилинган иш ҳақлари модаси

Кутилган иш ҳақлари модаси

Фарқ

Бухгалтер

5 000 000 сўм

5 000 000 сўм

0%

Бош бухгалтер

10 000 000 сўм

9 800 000 сўм

+2%

2024 йилда иш изловчиларнинг кутилмалари ва иш берувчиларнинг таклифлари деярли бир хил бўлган, бу меҳнат бозорининг мувозанатлашганлигидан далолат беради.

 

Хулосалар:

Энг кўп таклиф қилинадиган иш ҳақи (мода) – меҳнат бозори стандартлашувининг муҳим кўрсаткичидир. 2018–2025 йилларда ҳам бухгалтерлар, ҳам бош бухгалтерларнинг иш ҳақларининг модал қийматлари сезиларли даражада ўсди, бу Ўзбекистон молия секторининг умумий ривожланишини акс эттиради.

2025 йил бошида бухгалтер учун стандарт таклиф 6 000 000 сўмни, бош бухгалтер учун эса 10 000 000 сўмни ташкил этади, буни шаклланган бозор стандарти деб ҳисоблаш мумкин. Шу билан бирга, янада ўсиш тенденцияси кузатилмоқда, айниқса бу медиана қийматларида кўзга ташланади, улар яна модадан ошиб бормоқда.

Эътибор беринг

Бош бухгалтерлар, бош бухгалтер ўринбосарлари ва молия директорлари ҳали ҳам Молия мутахассислари Форумида жойда ёки онлайн иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишга улгуришлари мумкин. Рўйхатдан ўтиш бепул – ҳавола >>>

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text206560_ish_beruvchilar_uzbekistonda_buhgalterlarga_kuproq_qanday_ish_haqini_taklif_qilishadi